Category: наука

Category was added automatically. Read all entries about "наука".

logo

Узимизнинг электрон почтадан фойдаланайлик!

  

Хозирги кунга келиб, узбек Интернет тармогида бир канча почта хизматини курсатувчи сайтлар мавжуд. Деярли хар бир провайдер уз мижозларига Интернетга уланиш билан биргаликда, бепул почта кутиларини очиш имкониятини хам бермокда. Бундан ташкари, сунгги йилларда бир неча йирик сайтлар пайдо булдики, улар доимий равишда эркин электрон почта хизматини курсатишни уз олдиларига максад килиб куйганлар. Мана уларнинг баъзилари:

 

www.mail.uz

www.freemail.uz

www.iguzar.com

www.inbox.uz

http://mail.doda.uz/

http://chat.uz

 

Албатта, балки бу руйхатни хали давом эттириш мумкиндир, нега деганда хозирги кунда Узнет бундан 2-3 йил олдингидан кура жадалрок бир суръатда ривожланиб бормокда ва маълум сайтлар бизнинг эътиборимиздан четда колган булиши мумкиндир.

 

Тугри, бу хизматлар биз учун нисбатан янги, ва хар ишнинг бошида маълум кийинчиликлар булиши турган гап. Масалан, www.mail.uz хизмати эндигина ишга тушган пайтларда, мактаблардан биридаги Интернет маркази администратори сифатида фойдаланувчиларнинг барчасига шу сайтдан электрон кути очишни маслахат берардим. Хар калай, узимизники-да, бу хизматлардан узимиз фойдаланишимиз керак, ривожланишига хисса кушишимиз керак. Аммо, бир канча вакт утгандан сунг сайт ишламай колиб, барчамизнинг хатларимиз, манзилларимиз учиб кетганди. Яхшиямки, сайт кейинрок яна ишга тушди ва уйлайманки, бунака ходисалар бошка такрорланмайди.

Яна бир мулохаза. Хозир купгина давлат ташкилотларнинг пресс-релиз, реклама ва эълонларида, газета тахририятлари (бунинг устига биринчи сахифада, катта харфлар билан), шунингдек ТВ даги реклама ва турли курсатувларда электрон манзиллар одатда falonchi@rambler yoki mail.RU эканлигини курамиз. Вахоланки, .uz доменида электрон манзил очиш хозирда хеч кандай кийинчилик тугдирмайди ва кенг оммага шуниси купрок маъкул ва мос келади.