"Акс-Садо" (aks_sado) wrote,
"Акс-Садо"
aks_sado

БУЮК ПАРИШОНХОТИРЛАР

Машхур рус кимёгари Николай Бекетов уз хонасида ишлаб утирганида, хизматчиси ховликиб кирибди:

-         Николай Николаевич! Кутубхонангизда ўгрилар юришибди.

Олим ишдан аранг бош кутариб, хотиржам сурабди:

-         Улар кайси китобларни ўкишяпти?

 

***

 

Карл Чапек трамвайда кетаётган экан. У ўтирган жойида чукур хаёлга толибди. Назоратчи унинг ёнига келиб, билетини сўрабди. Чапек чўнтагига кўл солибди-ю, паришонхотирлик билан чўнтак соатини чикариб, назоратчига кўрсатибди. Назоратчи хам паришонхотирлик билан бир неча дакика соатга караб турибди-да, “узр” деб нари кетибди.

 

 

***

Бир куни композитор Бородие хотини билан чет элга жўнабди. Чегарада паспорт текширадиган амалдор Бординдан хотинининг исмини сўрабди. Паришонхотир композитор хотинининг исмини эслолмай индамай тураверибди. Амалдор хар хил уйларга бориб, унга ўкрайиб карабди. Шу пайт хонага Екатерина Сергеевна кириб келибди.

-         Катя! Каёкларда юрибсан? Отинг нима эди? – дебди компзитор енгил тортиб.

 

***

Альберт Эйнштейн уйига кайтаётиб, кутилмаганда швейцарга мурожаат килади:

-         Кечирасиз, профессор Эйнштейн каерда истикомат килади?

Швейцар ханг-манг булиб жавоб беради:

-         Ие... ахир... ўзингиз профессор Эйнштейн-ку...

-         Буни-ку, биламан-а. Лекин кайси каватда туришим эсимдан чикиб колди.

 

 

***

 

Рус авиациясининг отаси Жуковский жуда хам паришонхотир булган. Бир куни кечкурун ўз уйида шогирдлари билан анча сухбатлашиб ўтириб колибди. Кейин тўсатдан туриб, хайрлаша бошлабди: 

-         Кечирасиз, жаноблар, анча ўтириб колибман, энди уйга бориш керак.

Tags: Турли-туман
Subscribe
  • Post a new comment

    Error

    default userpic
    When you submit the form an invisible reCAPTCHA check will be performed.
    You must follow the Privacy Policy and Google Terms of use.
  • 0 comments