"Акс-Садо" (aks_sado) wrote,
"Акс-Садо"
aks_sado

Эркин Аъзам. "Ёзувчи" хикояси (давоми).

Андак ширакайфрок муаллиф ушоккина мухарририни тер хиди келиб турган хайбатли багрига босади. Кун бўйи мошинка чикиллатиш асноси неча бор шўрлик муаллифнинг “кўлларини синдириб”, етти пуштининг гўрига гишт калаб чарчамаган мухаррир – мехрга зор банда худди умрида кўрмаган киблагохи ё жигаргўша огасининг исини туйган каби раиснинг кенг-мўл, сермурувват багрида эриб кетади. Бирок эртаси куни яна шу ахвол. Омбор дафтаридаги ажи-бужиларни таталай-таталай, “Раис бувамиз бундай демокчилар шекилли” дея улардан жумла ясаркан, туриб-туриб жони чиккудек бўлади: “Хах ёзаман деган кўлларинг синсин! Хах ёзувчиликни хавас килмай падарларингга лаънат!” Канийди мана шу сингари бир эминлик шароит бўлсаю, мардикорчиликнинг башарасига беш марта тупуриб, ўтириб олиб ўзингиз истаган нарсани ёзсангиз! Канийди! Лаънат! Минг лаънат!
Ана шундай диккат бўлган пайтлари чикиб у бир айланиб келади. Торикиб-толиккан одам бог кезиб чарчамайди. Бу гўшадаги ягона юпанчи хам шугина ўзи. Дарахтларнинг олдида бир-бир тўхтаб, гўё улар билан тиллашади, сирлашади.
Кечкурун бўлажак зиёфат юзасидан алохида фармойиш бергани келган раис бир куни уни ана шундай бог сайри чогида учратди.
- Богимиз зўр-а?
- Зўр, зўр, раис бува!
- Боги Эрам-да бу! Гиёхигача ўзим ўтказиб, ўзим катта килганман! – деди раис раисона бир викор билан. – Сиз хам менга ўхшаб дов-дарахтга ишкибозмисиз, дейман-а, домла?
- Сўраманг, раис бува. Жону дилим-ку бу!
Раис “да-а” дея унга бир лахза тикилиб турди-да, кейин нечундир ўйчан одимлаб изига кайтди.
Эртаси куни тушдан нари Олашовур пайдо бўлиб, “Юринг сизни бир айлантириб келай. Топширик шундай” дея мухаррирни мошинасига ўтказиб, колхознинг шахарга туташ сердарахт бир манзилига олиб борди. У ёк-бу ёкни кўрсатиб:
- Калай, маъкулми? – деб сўради. – Серсув, обод жойлар-а? Хадемай бу ерлар хам талаш бўлиб кетса кераг-ов.
Кайтишда мухаррир бу юришларидан максад нималигини сўраганида балодан бохабар Олашовур негадир козоннинг копкогини очгиси келмади:
- Биз топширикни бажардик, домла. Бориб ўша ёкларни бир кўриб келинглар, девдилар хўжайин, мана, айтганларини килдик. У ёгини ўзларидан сўрайсиз.
Орадан хафта ўтиб, бу гал энди раиснинг ўзи кўшилиб – учовлон шу ерга яна келишди.
Дарахтзорнинг уч-тўрт иморат кад ростлай бошлаган кўркамрок тарафида узунчок бир парча ер сим тўр билан ўраб кўйилган эди.
- Домла! – деди миришкор назари билан шу ерга тикилиб турган раис. – Кўзни бир юмиб-очасиз. Мана шу жой сизники! Буюрсин, омин!
- Мухаррир тили калимага келмай серрайиб колган эди.
Раис нари-бери юриб алланимани чамалади-да, негадир Олашовурга караб уктирди:
- Уй мана шу ердан тушади. Бир хонаю бир дахлиз. Ортикчаси нима керак ижодкор одамга, тўгрими, домла? Икки ой ичида битиши шарт. Чирок-пирогию, сув-пуви билан. Кузакларга бориб домла кўчиб кирадилар. Тушунарлими, Шоурбек? Гап тамом!
Кечалари ётиб уйкуси келмайди денг мухарриримизнинг! Кўнглида бир кувонч гупуриб, ўринларидан туриб кетаверади. Одам бўлиб кун кўрмаган бошига бундайин омад кайдан келди-я, ё Оллох!
Ўзига ўхшаган бир бенаво, дардман хотини узок йили казо килиб, уйланган яккаю ёлгиз ўгли ва икки невараси билан мухаррир – бешовлон Чилонзордаги уч хонали каталакдек уйда истикомат киларди. Мана, худойим берди! Етти ухлаб тушига кирмаган орзу бир лахзада рўёбга чикди-кўйди.
Мухаррир ошигич тарзда шахарга тушиб, неча йиллик калам хаки хисобига йигилган, хали хазонга айланиб улгурмаган жамгармасини омонатхонадан пок-покиза кўчириб олди ва уни якшанба куни хабарлашгани келган раиснинг кўлига тутказмокчи бўлди.
- Буни чўнтагингизга солиб кўйинг, домла! – деди раис ковогини уюб. Сўнг, мухаррир кисталангига олиб кўймагач, шофёрига имо килди: - Майли, ол, Шовур. Мебель-пебель, телевизор-пелевизорга сарфларсан.
Иморат “муддатидан олдин” – кузакка колмаёк битди хисоб. Эгаси бир кучоклик кўч-кўронини кўтариб келиб жойлашди. Шу ихчамгина бошпанага бокиб кўзи тўймайди денг- ўзиники! У фурсатни кўлдан бермай кечаги ордона богнинг бир бўлагини хусусий бокка айлантиришга киришиб кетди. Ишни дов-дарахтнинг сарагини саракка, пучагини пучакка ажратишдан бошлади. “Боги Эрам”дан кўп гулу кўчат келтириб ўтказди, пайвандбопларини билганича пайванд килди, куриган ёки бачки шох-бутоклардан аямай воз кечди. Хуллас, келаси кўкламга кадар богини яшнаган бир чаманга айлантирмагунча кўймади. Ўзиям шу мавсумдаёк ундан сўраб, бундан суриштириб, бинойидек сохибкор бўлди-колди.
Бу орада раис бувамизнинг кечмишномаси босмахонадан ялтирабгина китоб бўлиб чикди. Яна кўша-кўша такриз, яна акта-макта, яна “Боги Эрам”да зиёфатлар.
Кўш китобнинг мухтарам муаллифи сифатида раисимиз мамнуниятлар билан адибларнинг расмий рўйхатига тиркалди.
Вох даригки, бу кўшлок кувончлар узокка чўзилмади. Саратоннинг адокларига бориб рис таппа тўшакка михланиб колди. Айни шу фаслга номдош, на шох, на гадоси чора топа билмаган совукдан-совук бир дардга йўликкан эди у. Мухаррир хафта сайин катнаб валинеъматининг ахволидан хабар олиб турди. Сўнгги зиёфатлардан бирида отаси ё бир огаси бўлиб колган бу одамнинг надомат аралаш айтган гаплари сира эсидан чикмайди.

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, №6 (3835).
Давоми бор.
Tags: Адабиёт олами
Subscribe
  • Post a new comment

    Error

    default userpic
    When you submit the form an invisible reCAPTCHA check will be performed.
    You must follow the Privacy Policy and Google Terms of use.
  • 0 comments