"Акс-Садо" (aks_sado) wrote,
"Акс-Садо"
aks_sado

БЕНЖАМИН ФРАНКЛИН ВА УНИНГ АФОРИЗМЛАРИ

Мухтасар ифодаланган ўткир фикр хаётни

яхшилашга кўп хизмат килади.

Цицерон

Америка давлат арбоби ва олими Бенжамин Франклин 1706 йил 17 январда хунарманд оиласида дунёга келган. У 10 яшарлигидан отасининг устахонасида, кейинчалик акасининг босмахонасида ишлаб бошлади. 1723 йилда Филаделфияга кўчиб ўтганидан бироз вакт ўтиб, бир ярим йил Лондонда истикомат килди. Филаделфияга кайтиб келгач, 1727 йилда ўз босмахонасини ташкил килган. Франклин ўзининг бўш вактини ўкиб-ўрганишга сарфлаб, ўз даврининг энг ўкимишли кишиларидан бирига айланди: мустакил равишда лотин, француз, италян ва испан тилларини ўрганди, физика билан жиддий шугуллана бошлади. Франклин ташаббуси билан 1729—1748 йилларда “Пенсилвания газетаси”, 1732-1758 йилларда “Факир Ричард алманахи” йилномаси нашр этилди.

Бундан ташкари, у Филаделфияда Шимолий Америка колонияларидаги дастлабки оммавий кутубхона, Америка фалсафа жамияти, Филаделфия академиясининг асосчиси хисобланади.  

            Франклин 1737 йилдан Пенсилвания, 1753-1774 йилларда Шимолий Америка колониялари почтмейстери вазифасида хизмат килган. 1775 йилгача Лондонда ушбу колониялар вакили сифатида иш юритди. 1776 йилда Мустакиллик Декларациясини тузишда, кейинчалик Парижда АКШнинг халкаро мавкеини мустахкамлашда ўз хиссасини кўшди. Франклин 1785 йилда Пенсилвания штати конунчилик мажлиси президенти этиб сайланади. Икки йилдан сўнг АКШ Конституциясини ишлаб чикишда иштирок этди. У кора танлиларни куллик исканжасидан озод этиш фаол тарафдори бўлиб, 1790 йилда Конгрессга шу хакда чакирикнома ёзган. Ўша йилнинг апрелида 84 ёшли Бенжамин Франклин Филаделфия шахрида вафот этди.          

            Ўз даврининг йирик олими бўлган Франклин Адам Смитдан ярим аср илгари мехнат киймати назариясини ишлаб чикди. Табиатшунос сифатида шторм хосил килувчи шамол (норд-ост) келиб чикишини тушунтириб берди. Унинг иштирокида Гольфстрим окими тезлиги, кенглиги ва чукурлиги ўлчанди ва харитага туширилди. Олимнинг асосий тадкикотлари физика сохасида бўлиб, турли материалларнинг иссикликни ўтказиши, парланиш жараёнида суюкликнинг совуши, овознинг сувда ва хавода таркалиши ва шу каби бошка ходисаларни ўрганган. Олим хозирда барчамизга маълум электр кучланиш холати белгилари “+” ва “-” ни муомалага киритди, яшиннинг электр табиатини исботлади; яшинкайтаргич, кўча фонарлари учун лампалар, тежамкор “франклинча иситгич”, ўзига хос мусика асбоби, порох портлатиш учун электр учкунидан фойдаланиш ва хоказоларни ихтиро килди. Франклиннинг илмий хизматлари халкаро микёсда кенг тан олинган.           

Бенжамин Франклин номи билан  боглаб келтириладиган афоризмлар кўпчилигимизга маълум. Улар хаётнинг турли жабхаларини камраб олиб, бугунги кунимизда хам ўз ахамиятини йўкотмаган. Бу киска, тугал фикрлар асосан “Факир Ричард алманахи”да чоп этилган бўлиб, Франклиннинг ўзи айтганидек, уларнинг кўпчилиги “асрлар ва халклар донишмандлиги”дан олинган. Бу афоризмларда диний китоблар, кадимги донишмандлар ўгитлари, маколлар тўпламларининг акс-садосини илгаш мумкин. Шунга карамай, турли сохалар билимдони, табиатан ихтирочи ва мусикачи бўлган Франклин кўхна хакикатларга янгича бир шакл ва оханг беришга муваффак бўлди.

            Франклин хаётда зарур бўлган 13 фазилат рўйхатини тузган эди. Булар: вазминлик, сукут, тартиблилик, собитлик, тежамкорлик, тиришкоклик, самимийлик, одиллик, меъёрни билиш, озодалик, хотиржамлик, тўгрисўзлик ва камтарлик. Бу афоризмларда ушбу фазилатларга бот-бот ёургу берилишига азиз ўкувчилар хам гувох бўлишлари мумкин.  Биз куйида машхур олим ва давлат арбобининг афоризмларидан айримларини кичик туркумларга бўлган холда эътиборингизга хавола этмокдамиз.            

Битта бугун иккита эртанги кундан афзал.

 

***

 Агар вактни энг кимматли нарсалардан бири десак, уни бехуда сарфлаш энг катта исрофгарчилик бўлиши керак. Негаки, йўкотилган вакт асло кайтмайди.

 ***

 Узок умр мазмундор бўлмаслиги мумкин, аммо мазмундор умр шубхасиз узок умрдир.   

 ***

Хаётни севасизми? Унда вактингизни зое кеткизманг, чунки у хаётингизни ташкил килади.

 ***

 Умрни узайтириш учун маишатингизни камайтиринг.

 ***

Дам олишни кўзласангиз, вактдан окилона фойдаланинг.

 ***

Бу дунёда хеч нарса ўлим ва соликчалик бегумон эмас.

***

Мен ўз хаётимни бошдан охир яна бир бор яшаб ўтиш имкониятидан воз кечмаган бўлар эдим. Аммо бунинг учун, иккинчи нашрда биринчисининг хатоларини тўгрилаш учун муаллифлар фойдаланадиган хукукни сўраб олган бўлардим. 

***

 Узок яшашдан кўра яхши яшашни кўпрок тиланг.

***

Истамас экансиз унут бўлмокни,

Бу жисм тупрокда колган захоти;

Ўкишга муносиб нарсалар ёзинг,

Ёзишга муносиб ё ишлар килинг.  

 ***

Мухтарам ўкувчи, ёдда тутингки, вакт бу пул демакдир.

 
***

Кудук куриганда сувнинг кадрини биламиз.

 ***

Мехнат бахтнинг отасидир.

 ***
 

Иш билан банд одамнинг уйида бекорчилар камдан-кам мехмон бўлишади. Зеро, кайнаётган козонга пашшалар айланмайди.

 

 

***

Уйкудаги тулки парранда тутмас.

 

***

 

Ишлаётган одам бахтли, бекорчи эса бадбахтдир.

 

***

 

Танани мехнат чарчатгандан кўра ялковлик занги тезрок емиради.

 

***

 

Кўлкоп кийган мушук сичкон тута олмайди.

 

***

 

Ўз ишларингизни бошкаринг, акс холда улар сизни бошкаради.

 

***

 

Биз жуда тез кариймиз, аклимиз эса жуда кеч киради. Умр фожиаси ана шунда.

 

***

 

 

Гайрат ва изчиллик билан хамма нарсага эришиш мумкин.  

 

***

 

Яхши бажарилган иш яхши айтилган сўздан маъкулрок.  

 

***

 

Ким бадавлат? Ўз насибасидан мамнун киши.

 

***

 

Бойликни кўпайтирган киши ташвиш хам орттиради.

 

***

 

Пул шу вактга кадар хеч кимни бахтли килмаган, бундан кейин хам килмас. Унинг табиатида бахт келтирувчи хеч нарса йўк. Пул канчалик кўп бўлмасин, одамзод унинг янада кўпрок бўлишини хохлайди. У битта бўшликни тўлдириб, иккинчисини хосил килади. Бир истакни кондириб, бошка йўл билан шу истакни иккига, учга кўпайтиради. Бир доно кишининг айтганини ёдингизда тутинг: “Серташвиш катта хазинадан кўра Роббидан кўркиб, камига каноат килиш яхширокдир”.      

 

***

 

Хамма нарсани пул хал килади, деган одамнинг пул эвазига хеч нарсадан кайтмаслигини гумон килавериш мумкин.  

 

***

 

Кичик харжлардан эхтиёт бўлинг – кичик ёрик улкан кемани чўктиради.

 

***

 

Даромадингиздан харажатингиз кам бўлса, фалсафа тоши кўлингизда экан.   

 

***

 

Бой бўлишни хохласангиз, хам топиш, хам тежаш хакида ўйланг.

 

***

 

Билингки, пул кўпайиш хусусиятига эга.  

 

***

 

Таълим кўрмаган дахо кондаги кумуш кабидир.

 

***

 

Илмга килинган сармоя хамиша ўзини ортиги билан коплайди.

 

***

 

Болага биринчи дарс бўйсуниш дарси бўлсин. Иккинчиси учун нимани мухим топсангиз, ўша бўла колсин.

 

***

 

Фарзандларингизга шундай тарбия берингки, улар ўз-ўзини назорат килиш, хис-туйгу, нохолислик ва номакбул майлларга йўл бермасликка одатлансинлар. Ана шунда сиз уларни келажакдаги укубатлар ва жамиятни бўлгуси жиноятлардан халос этган бўласиз.    

 

***

 

Одам истеъмол килгани эмас, хазм килгани хисобига яшайди. Бу холат хам танага, хам аклга тегишли.

 

***

 

Истеъдодни яширманг, у фойдаланишингиз учундир. Сояда куёш соатидан нима фойда?

 

***

 

Насихатнинг яхшиси ибрат кўрсатишдир.

 

***

 

Тажриба - дарслари огир мактаб. Шу билан бирга, ўрганиш учун ягона мактабдир.

 

***

 

Бўлмагур одатдан воз кечишдан кўра, унинг олдини олмок осонрокдир.

 

***

 

Бизнинг ножўя килмишларимиз солиги давлатникидан ошиб тушади.

 

***

 

Тим шунчалар билимдон эдики, отнинг номини тўккиз тилда айта оларди; шунчалар нодон эдики, миниб юришга сигир сотиб олди.

 

***

 

Мих йўклигидан така йўколди; така йўклигидан от йўколди; от йўклигидан сувори душман кўлига тушиб, катл этилди. Буларнинг хаммаси такамихга эътиборсизлик туфайли содир бўлди.  

 

***

 

Ножўя кадам окибатини бартараф этиш мумкиндир, аммо тилнинг хатосини тузатиш амри махол.

 

***

 

Изма-из келадиган истакни кондиришдан кўра унинг биринчисини сўндириш осонрок

 

***

 

Бошкалардан фазилат, ўзингиздан камчилик изланг.

 

***

 

Ялковлик ўргимчак тўрларидек бошланиб, темир занжирларга айланади.

 

***

 

Ялковлик хамма ишни кийинлаштиради, тиришкоклик эса осонлаштиради. Уйкудан кеч турган кун бўйи тинмаса-да, ўз ишини тунгача хам тугата олиши кийин. Ялковлик шу кадар секин харакатланадики, кашшоклик унга тезда етиб олади.  

 

***

 

Хазил билан душманни дўстга айлантириб бўлмайди, аммо дўстни душманга айлантириш осон.

 

***

 

Одатда жахл бесабаб бўлмайди; аммо камдан-кам холларда асосли бўлади.  

 

***

 

Керакли сўзни ўрни келганда айтишдан ташкари, кийинрок бўлса хам, хиссиёт голиб келган пайтдаги калтис гапни ичингизга ютишни хам билинг.

 

***

 

Адоват билан бошланган иш шармандалик билан якунланади.

 

***

 

Манманликнинг нонуштаси Хашамат билан, тушлиги Кашшоклик билан, окшоми эса Хорлик билан ўтди.

 

***

 

Ўзингизга керакмас нарсани сотиб олар экансиз, хали замон ўзингизга кераклисини сотадиган бўласиз.

 

***

 

Ўз аклини яшира олмаган нодондир.

 

***

 

Аклли одам маслахатга мухтож эмас; нодонга эса бу ортикча.

 

***

 

Акл керак жойда хамма нарса керак.

 

***

 

Кўп гапирган кўп адашади.

 

***

 

Бошкалар учун хеч нарса килмаслик ўз жонига касд килиш билан баробар.

 

***

 

Хеч качон яхши уруш ёки ёмон тинчлик бўлмаган.

 

***

 

Сукут хар доим хам доноликдан эмас, аммо сафсата хамиша нодонлик белгиси.

 

***

 

Шиша, чинни ва обрўни парчалаш осон, аммо тўлигича тузатиб бўлмайди.

 

*** 

 

Кичик зарбалар –

Кулар эманлар.

 

***

 

Шовкин кўпи араванинг энг ёмон гилдирагидан чикади.

 

***

 

Вактинча хавфсизлик учун озодликни бой берадиганлар на хавфсизликка ва на озодликка сазовор.   

 

***

 

Уч киши сирни саклаши мумкин, качонки улардан иккиси дунёдан ўтган бўлса.

 

***

 

Узр сўрашга уста одамнинг бошка ишларда хам уста бўлиши амри махол.

 

***

 

Тайёргарлик чогида хато килсангиз, хато килишга тайёргарлик кўрибсиз.

 

***

 

Барчага адолатли, кўпчиликка хушмуомала, озчиликка таниш, бир кишига дўст бўлинг; хеч кимга душман бўлманг.

 

***

 

Сизга яхшилик килган киши ўзингиз яхшилик килган бошка бировга караганда сиз учун яна бир хайрли иш килиши эхтимоли кўпрокдир.

 

***

 

Дўст танлаганда шошилманг, алмаштиришда ундан-да мулохазали бўлинг.

 

***

 

Кишининг уч содик дўсти бор: ёши ўтган рафика, кари ит ва тайёр пул.

 

***

 

Кўшнингизни яхши кўринг, аммо орадан деворни олманг.

 

***

 

Сохта дўст ва соя куёш чараклаб турганидагина бизга хамрох бўлишади.

 

 

 

 

 

Инглиз тилидан

Отабек Гуломов таржимаси.

 


Tags: Тафаккур гулшани
Subscribe
  • Post a new comment

    Error

    default userpic
    When you submit the form an invisible reCAPTCHA check will be performed.
    You must follow the Privacy Policy and Google Terms of use.
  • 1 comment