November 16th, 2006

logo

Рўзи Чориев мўйкаламига мансуб суратлар

Taniqli musavvir, O`zbekiston xalq rassomi (1987)  Ro'zi Choriyev 1931 yilda Surxondaryo viloyati Sherobod tumani Poshxurt qishlog’ida tugilgan. Zarabog’, Boysun, Surxon, Termiz bolalar uyida tarbiyalangan. 1959 yili Respublika rassomchilik bilim yurtini, 1965 yilda esa Sankt - Peterburgdagi Le Repin nomidagi nafis san’at-haykaltaroshlik va arxitektura institutini tugatib, Toshkentga qaytadi. Ish faoliyatini 1966 yili Nizomiy nomli Toshkent Davlat Pedagogika instituning tasviriy san’at bo’limida boshlagan; 1966 yilda Afrika, Italiya, Gretsiya, Kiprda ijodiy safarda bo'lib qaytdi. 1975 yildan O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan san’at arbobi, 1976 yildan esa O’zbekiston xalq rassomi. Hamza nomidagi davlat mukofoti sovrindori (1985). O'zbekiston o'z mustaqilligiga erishgach, 2000 yilda musavvir "El-yurt hurmati" ordeni bilan taqdirlandi. Ro'zi Choriyev o'z asarlarida o`lka manzaralari, o`tmishi va buguni yuksak mahorat bilan aks ettirgan. Uning asarlari 1963 yildan buyon respublika va xalqaro badiiy ko`rgazmalarda namosh etib kelinmoqda. Termiz shahrida "Ro'zi Choriyev galereyasi" ("Mannon Uyg'ur" nomidagi viloyat akademik va drama teatri yonida) faoliyat yuritib kelmoqda. 
Musavvir ijodi bilan "Surxondaryo tasviriy san'ati" veb-sahifasida 
>> hamda Termez.Connect.Uz saytining galereyasida >> tanishib chiqishingiz mumkin.  

logo

“OYINA” JURNALI XAZINASIDAN



- Tolibi ilm va tolibi mol to’ymas xarisdur.

1915, 8-son.

- So’z ila taraqqiy qilinmas, ish lozim.
- Jahon ahli shijoatnikidur.
- Noumidlik xatolarning kattasidur.
- Adolatning hukm surgoni yerda islohni kerakligi yo’q. 

1915, 10-son.

- Teyotru tomoshadur, tomoshalarning foidaligidur.   
- Teyotru oynag’a o’xsharki, tomoshabinlar ichinda o’zlarini ko’rarlar.
- Eng a’lo zavq tahsil, ilmu ma’rifatdur. Bu zavqning martabai afroti bo’lmagoni kabi pushaymonligi-da yo’qdur.
- Zakovat egalari bani odamning eng xos qismidur. 
 
1915, 13-son.

- Zararli nimarsalarni oz etmak naf’lik nimarsalar ko’paymoqdin avvalidur.
- Baqadar talabi ilm bo’lursan, olam bo’lguncha talab bo’lursan.
- Insonga ofat so’ylamakdin, hayvong’a so’ylamaslikdin kelur.
- Tabib kasalg’a qanday muomala etsa, olim-da johilg’a shunday muomala etsun.

1915, 14-son.

- Dunyoda eng yomon hol qarilik ila yo’qsullikni birlashgonidur.
- Zakiylar odamlarning eng xos qismidur.
- Badbaxt ul kishidurki, anga so’z ta’sir etmaz.
 
1915, 15-son.

logo

Саййид Оталик мадрасаси

Сурхон вохасининг Денов шахрида жойлашган мадраса биноси Моварауннахрнинг XVII асрга оид меъморий обидаси бўлиб, мадрасанинг курилиши  жуйборий хожалари номи билан боглик.
    Жуйборий хожаларига Бухоро хонлари доимо катта илтифот кўрсатиб келишган. Жумладан, Имомкулихон (1611-1642 й.) Бухоро тахтига ўтиргач, синглисини Тожиддин Хожа Хасан Жуйборийга никохлаб беради. Унга инъом сифатида Бухородаги Пирмаст ва Хисордаги Денов ерларини мухрлаб тортик этади. Хукмдор инъом этган ерлар жуйборийлар томонидан мустакил бошкарилган ва бу ер эгаларига «оталик» унвони берилган.
    Тожиддин Хожа Хасан Жуйборий ўз маблаги эвазига Деновда иккита мадраса курдиради. Тожиддин пайгамбарзодалар авлодига мансуб бўлганлиги туфайли эл орасида саййид унвонига эга эди. Шу сабабдан мадраса унинг номи билан «Саййид Оталик» деб аталган ва у 1612-1628 йиллар давомида куриб битказилган.
    Мадраса биносининг пойдевори чукурлиги 5,5 метр бўлиб, унга бир неча катор камиш тўшалиб, пишган гиштлар билан алохида усулда териб чикилган. Бинонинг эни 46 метр, бўйи 64 метрга тенг. Тўрт бурчагида 4 та бурж бўлиб, деразалари накшин панжаралар билан безатилган. У 114 хужарадан иборат. Мадраса хужралари сони Куръони Карим суралари сонига киёс килингани билан диккатга сазовордир.

Маколанинг давомини (суратлари билан) ўкиш учун куйидаги манзилдан файл юклаб олинг:

http://archaeomuseum.freenet.uz/res/sayyid_otaliq_madrasasi.doc 
logo

Кўзгу, патнисдаги сфинкс ва хаттотлик санъати

Араб истилосидан сўнг (IX-X) шимолий Тохаристонда амалий санъат (босдийхунар) юкори даражада ривожланди. IX-X асрдан бошлаб бу заминда сопол идишларни бўяш, матоларни безаш, шиша ишлаб чикариш, шу каторда сфинкслар тасвири ва хаттотлик каби амалий санъат намуналари вужудга келдики, булар тарихий манбаларда бадиий хунар сохасида янгилик сифатида эътироф этилади.
    Сфинкс - (юнонча Sphinx) Кадимги Мисрда: одам киёфасидаги афсонавий махлук хайкали, подшох хокимиятининг рамзи (намуналари хозиргача сакланиб келган.); юнон афсоналарида одам киёфасидаги канотли махлук. (1. Русча-ўзбекча лугат. 2-жилд. Тошкент, 1984. 540-б. 2. Ўзбек Совет энциклопедияси, 10-жилд. 466-б. Тошкент, 1978. 3. Н.Неъматов. “Давлати Самониён”. Душанбе, Ирфон. 1989 й. 177-184 б.)
    Сфинкс ва хаттотлик санъати асосан коса, лаган, патнис, кўзгу ва шунга ўхшаш идишларда кўзга ташланади. Г.А.Пугаченкова, Н.Неъматов, Л.И.Ремпелларнинг таъкидига кўра, ўша даврнинг хунармандлари идишларга хандасий ва наботий (гунча, нахл дарахтининг новдалари, анор меваси ва хоказо) накш берар эдилар. Гохида эса грифон-сфинкс тасвирлар, канотли
лочин ва бургут тумшуги суратларини яратар эдилар. Бундан ташкари, гохида яхши ният, зарбулмасалу маколлар, хасислик, олий химматлик хакидаги арабий калималарни хам ёзар эдилар.
    Фикримизнинг далили сифатида Кўхна Термиздан топилган Термиз Археология музейи 7-кўргазма залида ноёб экспонат сифатида намойиш килинаётган бронзадан ясалган кўзгу ва патнисни мисол келтиришимиз мумкин.

Маколанинг давомини (суратлари билан) ўкиш учун куйидаги файлни юклаб олинг:

http://archaeomuseum.freenet.uz/res/kozgu_patnisdagi_sfinks_va_hattotlik_sanati.doc 
logo

Сўнгги ўрта асрларнинг хунармандчилиги ёки мис косадаги битиклар тўгрисида

Сўнгги ўрта асрларда Термиз ва Чагониён худуди аввало Бухоро хонлиги, кейинчалик Бухоро амирлигига бўйсундирилган. Ўрта асрларнинг барча даврлари каби Бухоро Ўрта Осиёнинг савдо хунармандчилик ва маданий, сиёсий-маъмурий маркази бўлиб колди.
    Бухоро амирлиги даврида хам хунармандчилик ишлаб чикаришнинг мухим ва етакчи сохасига айланди. Унинг кулолчилик, мисгарлик, чилангарлик, заргарлик, зардўзлик, тўкимачилик, косибчилик каби сохалари тараккий этди.
    Хусусан Бухоро, Самарканд, Хива, Кўкон, Тошкент, Карши, Термиз каби шахарлар хам хунармандчиликнинг марказларига айланган.
    Бухорода ишлаб чикарилган махсулотлар мамлакатнинг ички ва ташки савдосида мухим ахамият касб этган.
    Айникса Бухоро мисгарлик махсулотлари диккатга сазовор бўлган. Мисгарликнинг худди кулолчилик ва косагарлик, кўзагарлик, заргарлик (такинчоклар ясаш) каби тармоклари тараккий этган. Бухорода Ўрта Осиёнинг бадиий ва амалий санъат мактаби мавжуд эди (Пугаченкова Р.А, Ремпель Л.И. История искусств Узбекистана. М, 1965).
    Термиз Археология музейида сакланаётган мис коса XIX асрга оид Бухоро мисгарлик санъатининг намунаси бўлиб, у кизгиш мисдан ишланган. Бундай мис хом ашё сифатида Балх вилоятидан олиб келинган.

Маколанинг давомини (суратлари билан) ўкиш учун куйидаги файлни юклаб олинг:

http://archaeomuseum.freenet.uz/res/songgi_orta_asrlarning_hunarmandchiligi.doc