October 16th, 2006

logo

Саудия Арабистонида астрология (мунажжимлик)га такикланмокда

Саудия Арабистодаги нуфузли Уламолар Кўмитаси астрологияга, шунингдек, юлдузлар жадвалларига карши уруш очдилар, деб хабар беради ИТАР-ТАСС. Илохиётчиларнинг айтишларича, келажакни башорат килиш исломга хамда шариатга асосланган мамлакатнинг амалдаги конунчилигига тўгри келмайди.
Саудияликлар ўртасида тобора оммавийлашиб бораётган мунажжимлар башоратини эълон килувчи оммавий ахборот воситалари (ОАВ) “астрологик иллат”нинг асосий манбаидир, дейилади кўмита баёнотида.
Уломолар айтадиларки, тамтарокли сарлавхаларни кўлловчи газета ва журналлар гороскоплар, астрология ва лўттибозликнинг бошка турлари такикланганлигини англаб етмайдиган одамларнинг бошини айлантирадилар.
Илохиётчиларнинг фикрига кўра, хар турли жайдари мунажжимлар конунга хилоф иш олиб борадилар, негаки улар “кўринмас ва инсон етиша олмас нарсаларни кўришдек имконсиз ишга даъво килувчи афсунга мурожаат киладилар”.
Саудия медиа хамжамияти араб дунёсида нуфузи баланд. Икки етакчи умумараб газеталари - Asharq Alawsat ва Al Hayat Саудия Арабистони томонидан молиялаштирилади.

Манба: www.newsru.com
logo

Абулмузаффар Хаббол ибн Ахмад ат-Термизий

Абулмузаффар ат-Термизий ўз даврининг буюк алломаларидан, таквода алохида фазилатларга эга ва дин илмида ўзига хос кирраларни намоён этган донишмандларимиздан биридир. Бу зоти олий хакидаги мўъжаз хабарлар мутафаккир Алишер Навоийнинг “Насойимул-мухаббат” ва Абдурахмон Жомийнинг “Нафахатул-унс” тазкираларида учрайди. Алишер Навоийнинг айтишича, Абулмузаффар Термизий сўфийликда олтинчи табакага мансуб шайхлардан. Исми шарифи Хаббол ибн Ахмад, у имомликда устувор, зохидликда бекиёс бўлиб, Ханбил (шу мазхаб асосчисининг номи), яъни ханбалия мазхаби (окими)га эътикод килар экан. Абулмузаффар Термизий хам Хаким ат-Термизий каби, Хизр (гохо ал Хизр) алайхис салом ила сухбат курар (ривоятларга кўра пайгамбарлардан кўкда – Исо ва Идрис, ерда – Хизр (Хидр) ва Илёс тирик) экан. Шунингдек, Навоий томонидан Абулмузаффар Термизийнинг Термизда музаккир (воиз)лик килиши, Мухаммад Хомид Дошгарднинг унга устоз экани, Хомид Дошгарднинг бўлса, Шайх Абубакр Варрокка шогирдлиги айтиб ўтилади.

Collapse )
logo

Ёзилмаган асардан парчалар

Эхтиёткор мухаррир хатто кўпайтириш жадвалини хам мунозара шаклида чоп эттиради.

***

Хамма тўтикушлар хам гапирувчи бўлавермайди. Ёзадиганлари хам бор.

***

Пьеса шов-шувларга сабаб бўлди. Чунки унинг барча кўринишларида отишмалар бўлиб турди.

***

Китоб жавонини ёпишни унутишди: натижада пашшалар адабиётда из колдирди.

***

Ёзги театрда энг катта томоша у ерда ёнгин чиккан куни бўлди.

***

Хаётда хам худди поезддагидек: каттик ўриндиклар юмшокларидан кўпрок.

***

Бой оёгини эхтиёт килади, камбагал пойафзалини.

***

У шухратни келажак авлодлардан, калам хакини эса замондошларидан кутарди.

***

У аллакачон ўзини машхур ёзувчи деб хисоблайди. Факат бу хакда хеч ким билмагани чаток-да.

***

Унинг романларида сув, таржимаи холида эса спирт кўп ўринни эгаллайди.

***

Хаёт хакида ва пул хакида улар тугаётганида ўйлай бошлашади.


Эмиль Кроткий.