September 27th, 2006

logo

Google 8 ёшда

Бу компания Интернетдаги етакчи кидирув тизими хисобланади, дунё бўйлаб тармок фойдаланувчиларининг ўнтадан еттитаси у ёки бу маълумотни топиш илинжида айнан мана шу сайтга мурожаат килишади. Тизим хар куни 50 миллионга якин сўровларни кабул килади, 8 миллиардлаб веб-сахифаларни индексация килади. У 101 тилдаги ахборотни излаб топиши мумкин. Интернетдан фаол фойдаланадиган ўкувчиларимиз билиб туришган бўлса керак - гап Google тўгрисида кетмокда.  

Барчамизга маълумки, Интернетда ишлашимиз учун кидирув системаларининг ўрни бекиёс. Ўзингизга керакли барча маълумотларни шу каби бирон бир сайтнинг "излаш" катакчасига ёзиб, чикарилган кўпгина маълумотлар ичидан ўзингизга кераклисини танлаб олаверасиз. Ёки маълум бир сайтнинг манзили ёдингиздан кўтарилдими, яна ўша кидирув системалари ёрдамга келади - сайтга алокадор калит сўзларни терасиз ва карабсизки, ўша сайт каршингизда намоён.

Кейинги йилларда бутун дунё Интернет фойдаланувчилари орасида кенг оммалашиб бораётган Google системаси 1998 йил сентябрда ишга тушган. Хозирда бу компаниянинг кидирув тизимидан ташкари яна бир катор фойдали ва кулай хизматлари мавжуд ва улар сони ортиб бормокда.





Якинда, сентябр ойида Google нинг 8 йиллигини нишонлаган компания ходимларига келгусида ишларининг янада ривож топишини тилаб коламиз.

Куйида Google компанияси хакидаги маколани ўкишингиз мумкин.

Collapse )