September 21st, 2006

logo

ОК ОСТОНАБОБО: КАДАМЖОМИ Ё МАКБАРА?

Кадимшуносларнинг исботича, IX-X асрларда Ўрта Осиёда меъморчилик санъати ривожланиб, тарихий ахамиятга молик жуда кўп маъмурий ва диний иморатлар курилган. Афсуски, бизгача жуда оз кисми сакланиб колган. Улардан тўрттаси Бухородаги Исмоил Сомоний, Тимдаги Арабато, Карманадаги Мирсаидбахром ва Узун туманидаги Ок Остонабобо макбаралари соха олимлари томонидан обдон тадкик этилган.

 

Тўрттасида хам ўрта аср меъморчилигига хос бўлган тарх (лойиха), тарз, услуб, накш мужассам. Курилиш ашёлари асосан лой, пахса ва хом гиштдан иборат бўлиб, устунлар, болорлар учун ёгочдан мохирона фойдаланилган. Пишик гиштдан фойдаланиш хам айни шу давр меъморчилигининг ютуги хисобланади.

 

Ок Остонабобо макбараси Ўрта Осиё кадимий архитектура намунаси сифатида кадимшунос олима Г. А. Пугаченкова бошчилигидаги экспедиция томонидан 1959 йилда кузатилди. У кадимий Холчаён кишлогининг рўпарасида жойлашган бўлиб, атрофи улкан кабристондан иборатдир. Тўртбурчак шаклидаги ушбу бинонинг ўлчами 9х8,7 метрга тенг. Гумбази учли. Асрлар давомида икки марта: ХV аср – темурийлар даврида ва XIX асрнинг охирларида Денов туманидаги Юрчи кўргончасида яшовчи Уста Худойберди деган шахснинг бобоси томонидан жиддий таъмирланган.

 

Макбаранинг ташки, ички киёфасидан деворларининг таркибигача, фойдаланилган гиштларнинг андозаларидан шикастланган гумбазнинг кай услубда кайта тикланганигача маълумотлар етарли (“Советская архитектура” журнали, 1960 йил, 3-сон, 323-327 бетлар). Аммо унинг макбара ёки кадамжо экани, археологик казилмалар жараёнида чиккан дахманинг кимга мансублиги хамон муаллак колмокда. Тўгри, Ок Остонабобо нафакат айни павйтда, балки асрлар оша мукаддас зиёратгох сифатида эътироф этилган. Зиёратчилар унга сахоба Абу Хурайра (разиаллоху анху) нинг муборак исмини кўшиб айтишади. Бирок уларнинг тилида хам гох “макбара”, гох “кадамжо”лари садо берадики, бундай мавхум ифодалар бундан кейин хам давом этиши табиий.

 

Хўш, Абу Хурайра ким?

Collapse )