September 18th, 2006

logo

Булбулнинг эркаги сайрайди

Биз факат жанг майдонларидагина жасорат кўрсатилади, деб ўйлаймиз. Аслида хаётнинг ўзи инсон учун жасорат майдонидир. Абдулла Каххор 61 йиллик хаёти давомида нохакликка карши исён кўтариб ўтган жасоратли, халол инсон, бетакрор адиб бўлган...

 

Темирчи Абдукаххорнинг зехнли ўгли Абдулла адабиётнинг сехрли оламига кириб келгунича бутун водий кишлокларида оиласи билан ризкини териб юрди. ХХ асрнинг фожиаларини хам ўз кўзи билан кўрди. Ўша давр вокеалари ичида яшади. 1923 йили матбуотда илк асари босилди. Кўкон педтехникумида, Ўрта Осиё давлат университетида ўкиш, турли нашларда ишлаш жараёнида шўро мустамлакачилигининг кабихона сиёсатини англаб етди. Натижадаги атрофидаги маслакдошлари билан “Ботир гапчилар” дея аталган шўроларга карши ташкилотга аъзо бўлди. У устозлари ва теварагидаги дўстларининг отилгани, камалганидан хулоса чикариб, тинчгина ёзувчилигини килиб юрса бўларди. Аммо Каххорнинг ўзи хам 1935-37 йилларда нак камокхона остонасидан кайтган инсон эди.

Тинч, жўшкин ва зарбдорона мехнат авж оляпти, дейилган 1955-1968 йилларда хам у гох пахтакорнинг огир мехнатини, гох адабиётда, санъатда бўлаётган кингирликларни фош этди. Газета-журналларда ёзаётган маколалари, учрашув, тадбирларда сўзлаган оташин нутклари “тепадагилар”га ёкмаётганини биларди. Бирок, Каххор “честь” берадиган, “лаббай” дея эгилиб таъзим киладиган оддий аскар эмас, балки, “фикрлайдиган инсон” эди.

 
1965 йили Абдулла Каххор Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтида бир мавзуни кўтариб чиккан. Ўшанда айтилган гаплар бугунги радиомахмадоналар ва бетайин кўшикчилар учун яхшигина танбехдир:

Collapse )