April 24th, 2006

logo

Янги китоб дўкони иш бошлади

Дастлабки сонлардан бирида Термиз шахридаги асосий китоб дўкони хакида сўз юритган эдик. Янгилик шуки, ўтган хафта шу жойнинг ўзида яна бир китоб дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маскан "Шарк зиёкори" ОАЖ нинг Термиз филиали бўлиб, вилоят "Китобсавдо" дўконларидан фаркли равишда, танлаш имконияти анча кенг, илгари бизнинг дўконларда сотувда бўлмаган янги адабиётлар, айникса болалар учун мўлжалланган китобларнинг кўп сонлилиги кувонтиради. Куни кеча мен хам дўконга кириб ўтиб, Эркин Аъзамнинг "Кечиккан одам" сарлавхаси остидаги киссалар тўплами, Ўткир Хошимовнинг "Дафтар хошиясидаги битиклар" китобининг тўлдирилган ва кайта ишланган нашри (бу китобни кўриб жуда хурсанд бўлдим, негаки дастлабки нашр анча сифатсиз чоп этилган, вараклари тезда елимидан кўчиб кетар эди)хамда Сирожиддин Саййиднинг шеърлар тўпламини харид килдим. Сотувчилар муомаласи жойида, китобларни ОАЖ хакида маълумотлар босилган елимхалтага солиб беришди. Мен эса, сотувчиларга кайта-кайта миннатдорчилик билдириб, йўлимда давом этдим.
Бизнинг шахримизга барча замонамизнинг янгиликлари доимо кеч етиб келган. Маълум бўлишича, "Шарк зиёкори" нинг дўконлари барча вилоят марказларида ташкил килинган экан. Ўзимизнинг махаллий тадбиркорларимизнинг эса, маънавият хазиналарини халкка етказиш бўйича саъй-харакатларини сезмаяпмиз. Факатгина якка тартибдаги тадбиркорлар уёк-буёкларда, кўпрок бозорлар якинида, масалан, марказий бозор каршисидаги ер ости йўлида савдо килишади (улар хам кўп эмас) ва асосан, канцелярия моллари, мактаб дарсликлари инглиз тили дарсликлари, кўпрок рус тилидаги пазандачилик, тикувчилик, астрология бўйича материаллар, диний адабиётлар, хуллас, нимага талаб кўпрок сезилса, шу материаллар билан савдо килишади. У ерлардан Эркин Вохидовнинг, Шукур Холмирзаевнинг, Одил Ёкубовнинг ва бошка ўзбек адабиёти даргалари асарларини ёки мактаб укувчилари учун Абдулла Каххорнинг "Ўтмишдан эртаклар" ёхуд Гафур Гуломнинг "Шум бола" сини излаб юрмасангиз хам бўлади - тополмайсиз. Яхшиямки, шундай китобларни топса бўладиган дўкон иш бошлади, ва сотувчиларнинг айтишларича, хар ойда бу ерда янги келиб туриши керак экан. Ишларингизга омад, Шарк зиёкорлари!