April 13th, 2006

logo

"Титаник" хакида

Ўз даврининг мисли кўрилмаган ютуги бўлган "Титаник" лайнерининг халокатга учраганига хам шу кунларда 94 йил тўлади. Маълумки, бу ходиса 1912 йили 15 апрелда содир бўлган ва тахминан 1.5 минг кишининг хаётига зомин бўлган эди. Бу халокатни асримизнинг бошида Нью-Йорк шахрида амалга оширилган террорчилик харакати билан хам таккослашади. 
Сизнинг эътиборингизни www.fikr.uz веб-сайтида босилган бир маколага каратмокчимиз. 

Collapse )

   

logo

Ана тезкорлигу, мана тезкорлик!

12 апрел куни "Ахборот" дастури оркали бир катор жамоатчилик ташкилотлари томонидан уюштирилган, Термиз шахрининг "Алпомиш" стадионида ўтказилган "Ёшлар форуми" дан репортаж кўрсатилди. Унда жуда кўплаб ўкувчи ва талаба ёшлар, спортчи ва харбийларнинг кўргазмали чикишлари бўлган, каттакон стадион ўриндиклари хам минглаб ёшлар билан тўлган, хуллас, жуда чиройли тадбир бўлибди. Тошкентдан Тохир Содиков, "Божалар" гурухи келиб иштирок этишган. Мен форум ўтказилган жойдан чамаси 1 км масофа узокликда яшайман. Таажжубки, мухбир томонидан "куни кеча ўтказилган" деб таърифланган, уйимизгача одатда эшитилиб туриши лозим бўлган ўйингохдаги бундай тадбирдан ўша куни садо йўк эди, кўчаларда хам харакат хар доимгидек. Унда качон бўлиб ўтган, дейсизми? "Ўзбекистон ёшлари - терроризм, диний экстремизм ва гиёхвандликка карши" шиори остидаги бу форум 6 апрел куни ўтказилган эди.