April 10th, 2006

logo

ЗАРУР АНЪАНА

Инсон табиати шундайки, у муроса килиб яшайди. Ўзига хуш келмайдиган нарсаларга хам гохо кўникади. Балки бу ички бир маданият белгисидир, балки бошкадир, аник айтиш кийин, аммо кўпчилигимиз роса ўрни келганда хам вазмин мулохаза юритамиз, нега бундай, нега бошкача эмас, бу ахир канакаси, дея саволни саволга калаштириб ташлаймаймиз, аксинча, ха энди шунака экан-да, деймиз кўямиз.

 

Пастки кўшнингиз мусикачи бўлиб, бемахалда хам машк килаверса, тинчингизни бузса, аввалига асабийлашасиз, кайфиятингиз бузилади. Йўлакда кўришиб колсангиз, озрок танбех берасиз, илтимос киласиз, аммо бора-бора бу овозларга парво килмай хам кўясиз. Пианино овози бир-икки кун эшитилмай колса, кўшним тинчмикин, деб хавотирга хам тушасиз.

            Аввалги уйимиз машиналарнинг гийкиллаган овози, гала-говур, шовкин-сурон, тунда хам тинмайдиган чоррахада эди. Анча вакт бунга кўниколмай юрдик. Бир иш килмокчи бўлиб, хаёлингни энди жамлаганингда ё машиналардан бири иккинчисига келиб урилади, ё асабга тегувчи даражада чийиллаб тўхтайди. Кизиги, бора-бора бу овозларни мутлако эшитмайдиган бўлиб кетдик. Бемалол ишлаш хам, ухлаш хам мумкин бўлиб колди. Уйга келган мехмон “Ие, роса шовкин эканми?” деб колса, шовкин овозлари яна кулогингизга кира бошлайди...

Кексаларимиз “Кўникиб яшаш хам хикмат” дейдилар. Албатта, дунё деганлари хаммага хам багрини бирдай очиб, хаммага бир хилда химмат кўрсата олмайди. Шу боис гохо кўникишга, сабр-токат килишга тўгри келади. Бунинг ёмон жойи йўк. Лекин кўникишнинг хам меъёри бўлиши керак-ку. Келинг, бир мулохаза килайлик.

Collapse )
logo

ТЎЙЛАРИМИЗГА БОКИБ... АФСУСЛАНМАЙЛИК

Тўй...
Тўй гўзал кун. “Топганингиз тўйга кетсин” деб дуо киламиз. Бошингиз тўйдан чикмасин, деймиз. Хаммаси тўгри. Тўй миллатнинг минг фазилатини, миллатнинг маданиятини ўзида жамлаган. Аммо...
Аммо бундай тўйлар мингдан биттадир. Жуда кўплаб тўйларимизда эса... покиза урф-одатларимизни бачканаликлар, бемаъниликлар йўкка чикармокда. Бундай тўйларни кўриб, огир “уфф” тортасан киши. Нега бунака?! Каердан келди бу балолар?! Бу тўйми, оломончиликми?! Минг-минг йиллик маданиятимиз каерда колди ўзи?! Саволлар дўлдай ёгилади. Кўз очишга кўймайди.
Гохо хаёлимдан ўтади: тўй хакида тинимсиз ёзилаяпти, бирок хеч нарса ўзгармаяпти-ку! Тўйдаги иллатлар кўпайса кўпаймокдаки, камаймаяпти, дея... лекин ёзишга карор килдим. Нега дейсизми? Сабаби оддий. Битта мисол, икки ой илгари Кумкўргонда Абдурахмон ака Салимов тўй килдилар. Оддий, тартибли, дабдабали эмас. Чиройли тўй. Энг мухими, мутлако арок кўйилмади. Тўй эгасига эмас,шишага дўст бўлган 5-10 киши эртарок кетди. Улар арок излаб кетдилар. Асл мехмонлар, чин дўстлар колишди. Ширин сухбатлар, мазмунли кўшиклар, маданиятли ўйинлар, мехмонлар кадрига етиш... барчаси ўз ўрнида. Демак, кандай тўй килиш асосан, тўй эгасининг дунёкарашига, савиясига, маданиятига, фикрининг теранлигига боглик.
Collapse )
logo

Киска сатрларда

Ўзбекистон Алока ва ахборотлаштириш агентлигининг REGNUM ахборот агентлиги мухбирига берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 1-чораги натижалари бўйича, Ўзбекистонда уяли алока абонентлари сони 1 миллион 300 мингни, Интернет фойдаланувчилари эса 1 миллион 080 мингни ташкил этган.

Манба: http://www.regnum.ru/news/620284.html