April 7th, 2006

logo

Неолит даврида тиш даволаш

Покистондаги кадимги кабристондан олимлар тўрт аёл, икки эркак ва жинсини аниклашнинг имкони бўлмаган яна уч кишига тегишли бўлган скелетларнинг 11 та тишини текширишди ва бу тишлар тош даври стоматологларининг ишидан дарак бериши маълум бўлди. Ушбу тешиклар мижозлар хаёт бўлган чогида хосил килингани аникланди, яъни муолажадан кейин хам шу кишилар яшаб юрганлар. Ушбу тешиклар безак максадида килинган, деган тахмин ўз тасдигини топмади, чунки неолит даври “бормашина”лари билан ишлов берилган тишларнинг хаммаси огиз ичкари кисмида жойлашган. Тадкикотчиларнинг фикрича, бу иш огрикни сусайтириш максадида амалга оширилган. Бунга сабаб эса, топилган тишларнинг тўрттасида бузилиш аломатлари бўлиб, камида бир кишининг жаги эса кучли инфекцияга дучор бўлган. Мижозлардан бирида учта тешилган тиш бўлиб, яна бировида икки марта тешилган битта тиш бўлган. Ушбу тешиклар диаметри 1 миллиметрдан 3 миллиметргача бўлиб, чукурлиги эса 0,5 дан 3,5 миллиметргачадир. Бундай ўлчамлардаги тишни пармалаш каттик огрикка сабаб бўлган бўлиши керак. Макчиареллининг айтишича, “бу кишилар огрикка карши туриш кобилиятини яна бир погонага кўтарганлар”. Казишмалар майдонида кремнийдан килинган пармалар суяк такинчоклар, чиганоклар билан ёнма-ён топилган. Тадкикот муаллифларининг айтишларича, мўъжаз пармалар ясашни кадимги табиблар безак ясовчилардан ўзлаштирган эканлар.  

Манба