April 3rd, 2006

logo

Жамоат транспортида мавжуд баъзи муаммолар хакида

Кейинги пайтларда республика вазирликлари рахбарларининг фукаролар билан очик мулокотда бўлаётганларини кўплар катори мен хам зарурий ва хайрли иш деб бахолайман. Ана шундай бевосита мулокотлар жараёнида кўплаб муаммолар хакида фикрлар билдирилади ва энг мухими, уларнинг ечимини топишга харакат килинади. Турмушда мавжуд кўп муаммолар катори, айникса, битта масала мени анчадан буён изтиробга солиб келади.

Маълумки, хозир кўп вилоятлардаги туманлараро йўловчи ташувчи автобуслар карийб юз фоиз хусусийлашиб кетган. Улар асосан бундан 20-30 йиллар олдин ишлаб чикарилган “КАВЗ”, “ПАЗ” ва “ЛАЗ” русумли автоуловлар бўлиб, бугун “инкиллаб-синкиллаб” ўрмалаб, одам тушиб юришибди. Буниси хам майли. Лекин масаланинг иккинчи томони бор.

Collapse )