March 16th, 2006

logo

Ёзувчи Тогай Мурод таржимаи холи

М Е Н

 

     Мен Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Хўжасоат кишлогида дунёни кўрдим.

     Шу кишлокда катта бўлдим. Шу кишлокда ўрта мактабни битирдим.

     Мактабда хикоялар машк этдим.

     Тошкент Давлат Дорилфунуни Журналистика факультетини тамомладим.

     Дорилфунунда хикоялар машк этдим.

     Жумхурият радиосида тўрт йил мухаррир бўлиб ишладим.

     Кизил Армия сафларида харбий хизмат килдим.

     Икки йил “Ўзбекистон физкультурачиси” газетасида таржимон бўлдим.

     “Фан ва турмуш” журналида икки йил мухаррир бўлиб ишладим.

     Москвадаги Жахон Адабиёти институтида ўкиб келдим.

     Мен ўрта мактабни битириб, шундай ният этдим: ўттиз-ўттиз беш ёшларгача уйланмайман, оила курмайман, бирор идорада факат тирикчилик учун ишлайман.

     Мен факат бир максадни кўзладим: ўттиз-ўттиз беш ёшларгача жахон адабиётини ўкиш. Факат ўкиш, ўкиш, ўкиш, кўл котиб олмасин учун майда-майда хикоялар машк этиб туриш.

     Мен шу ният йўлида иморат солмадим, машина олмадим, мансаб эгалламадим, шон-шухрат кизганмадим.

     Мен дунё талашмадим!

     Факат изландим, факат ўкидим.

     Ганимларим мени ишдан хайдадилар.



Collapse )