March 1st, 2006

logo

ВАФОДОР

Бу йил – 21 март куни ит мучали бошланади. Ит мучали йили хосиятли, баракали, тинч-тотув ўтади. Сабабки, ит уй хайвонлари орасида энг вафодори саналади. Пайгамбаримиз Мухаммад (САВ) бежиз “Одам бўлай десанг – ит бўл” деб айтмаганлар. Чунки ит уйни садокат билан кўриклайди, берганига каноат килади, эгасига хеч качон копмайди. Ит хакида ўйлар эканман, рахматли отамнинг бир хикояси сира эсимдан чикмайди.

- Кишлогимизда бир улуг чўпон бўларди. У бахор пайтлари кўйларини Хатак, Танги, Панжоб, Хомкон тоглари яйловларигача бокиб кетарди. Лекин ёнига чўпон-чўликлар олмасди. Унинг Бўйнок лакабли ити бўлиб, хар тукканида биттагина кучук бола тугади. Ўша пайтларда Бўйнокнинг иккита боласи – Олапар ва Бўрибосари бўларди. Чўпон итларини факатгина “гўмма” – тузсиз, хамиртурушсиз, хамиртурушни зувола килиб, чўг тагида пишириб беради. Чунки гўмма еган ит бакувват, соглом, кўзи ўткир бўларкан.

Яхши тарбия кўрган итлар гўммадан бошка нарса емай ўсаркан.

Чўпон Бўйнокни хамма вакт ўзи билан мол ортида олиб юраркан.

Якинрок яйловларга чикканида Олапарни, узокрок яйловда бокканида эса Бўрибосарни олиб юраркан. Лекин албатта бўрибосар ёки олапарнинг бировини уйда колдираркан. Ўзи билан юрган итлардан бири 2-3 кунда уйга келиб, егуликлар олиб бораркан. Чунки итларнинг феълига тушунган чўпоннинг ххотини егуликларни тугунга тугиб, итнинг бўйнига осиб кўяркан.

Узок яйловда кўй бокиб юрган кунларининг бирида фалокат рўй бериб, чўпон зовга тушиб, огир жарохатланиб колади. Бўйнок эгасини зодан чикариб олишга кўзи етмагач, Бўрибосарга уйга бориб, бирорта одам айтиб кел, маъносида имо-ишора килади. Буни фахмлаган Бўрибосар уй томон югуради.

Олапар уйдан занжирда боглокли тураркан, эгасининг фалокатга дучор бўлганини сезиб, улий бошлайди. Чўпон аёли итнинг бежизга улимаётганидан хавотирланиб ўтирганида, Олапар ховлига кириб келади. Гунохкорона алфозда чўпоннинг хотини оёкларига суйкаланиб, гингшийди ва Бўрибосар ёнига бориб, улар бир-бирлари билан товушли харакатлар килишадилар.

Чўпоннинг хотини Олапар Бўрибосарни согинган деган ўйни кўнглидан ўтказиб, эри учун егуликлар хозирлаб, Олапарнинг бўйнига осиб кўяди. Лекин Олапар кетмайди. Кайтамга чўпоннинг хотининининг этагидан тишлаб, бирга юришга кистай бошлайди.

Шунда чўпоннинг хотини кўнглига нохуш ўйлар кириб, пишик арконни олиб, эшагига минади ва итига эргашади.

Етиб келса, чўпон йўк. Бўйнок кўй бокиб юрибди. Бўйнокнинг кўзи чўпоннинг хотинига тушиши билан Бўрибоарга “сен кўйларни бокиб тур” дегандек имо-ишора килиб, ўзи чўпоннинг хотинини ёлгиз оёк йўлдан зовга бошлайди. Буни фахмлаган чўпонниг хотини арконнинг бир учини зов бошидаги харсанг тошга боглаб, иккинчисининг учини зовга ташлайди.

Бўйнокнинг ортидн зовга тушса, чўпон бир ахволда ётарди. Арконни чўпоннинг белига боглаб, ўзи кайтиб баландга чикади. Арконнинг харсанг тошга богланган учини эшакка боглаб, чўпонни тортиб чикаради.

Шундай клиб, итларининг вафодорлиги туфайли хотини эр-чўпоннинг хаётини саклаб колган экан.

Ха, халкимиз итни вафодорлик тимсолида эъзозлаши бежиз эмас. Бунга хаётда бир неча бор синаб кўрилиб, ишонч хосил килиб келинмокда.

Итлардаги барча эзгу хусусиятлар ит мучали йилидаги хаётимизнинг хар качонгидан хам яхширок ўтишига ишонч хосил килади, деб умид киламиз.


Рустам Коракулов,
тиббиёт фанлари номзоди.

"Жануб вакти" газетасидан олинди.


15,62 КБ
logo

Эркин Аъзам. "Ёзувчи" (давоми).

Оллохшукур хожи хали Олашовурлик кезларидаёк, валломат раиснинг каватида юравериб, кўп балога акли етадиган пишик-пухта синчига айланиб колган экан. “Кўрасиз, хадемай бу ерлар хам талаш бўлиб кетади” деб башорат килган эди, мана, айтгани келди. Атиги уч-тўрт йил ичида гир атрофда шундай ховлилар курилиб, шундай иморатлар кад ростладики, кўрганнинг акли шошади. Домла буларга парво килмас, ўзининг мана шу кафтдеккина богию ихчамгина кулбаси кўзига не бир ажабтовур гўшадек туюлар эди.

Аммо кейинги икки йил орасида ён-верида бир манзара пайдо бўлдики, бахайбат касрнинг пойида гарибона мунгайиб турган кулбани кўриб, хар кандай олижаноб одам хам “буни бу ердан зудлик билан гумдон килиш даркор” деган фикрга келиши тайин эди. Аллакандай номдор бир бойвачча экан, аввал сўл томондаги катта-катта икки жойни бирлаштириб, бор хашаматини намоён килди. Сўнгра домланинг ўнг тарафидаги хозирча бекор турган дарахтзорни хам эгаллаш харакатига тушди.

Дарвоке, даставвал бу ерларда Ёрмат пайдо бўлди (Аслида унинг исми бошка; махаллага ихтиёрий равишда кайвони бўлиб олган Саиджалол “Акахоннинг гумаштаси, ишбоши” деганидан кейин, “Кутлуг кон” даги бойнинг гумаштаси хаёлига келиб, домла уни ўзича Ёрмат деб атай бошлади). Бўйи Обид Асомдан сал тикрог-у, вахима-сиёсати уникидан ўн чандон зўр. Акахоннинг ўзи шу орада ё икки, ё уч марта кўринди, холос – хамма ишни мана шу шоввоз битирди! Кўлида “сотка”, тагида “Дамас”, бир зум тинмайди. Кечаю кундуз йигирма-ўттизлаб мардикору хар ракам уста, вахимали бўкиргувчи “МАЗ”у “КРАЗ”ларга шу биргина жон-бош! Ёка ушламай, офарин демай иложингиз йўк.

Холисан айтганда, шуларнинг шарофати билан кишда лойи, ёзда тупроги кўпчиб ётадиган кўргон кўчаси бир текис килиб асфалтланди, газ кувури келди, кечалари чирок ўчиб колмайдиган бўлди. “Хар балонинг бир нафи хам бордур” деб машойихлар билиб айтган экан.

Ховли-хашам битиши арафасида бир куни ялтираган “Мерседес” хайдаб ажабтовур бир ёшгина хоним келди (хар балодан бохабар Саиджалолнинг кейин шипшитишича, акахоннинг кенжатой-эркатой хотинларидан экан. Бу ховли-харам асли шу хонимга атаб бино килинаётган эмиш). Каншарида кора кўзойнак, ўйинкарок кизалоклардек енгил иргишлаб у бахайбат дарвозадан ичкарига уриб кетди-ю, чорак соатга колмай кайтиб чикди. Кейин кўчада бир зум ўйланиб тургач, тўппа-тўгри домланинг богига кириб келди. Айвончасида нимагадир уннаб юрган домла билан худди эски танишлардек бемалол саломлашди-да, бориб чорпоянинг бир четига ўтирди. Аланглаб богни томоша кила бошлади.

-     Вой, бунча салкин бу ер! Вой, бунча богингиз чиройли-и!

-     Келинг, келинг, кизим, - деди кутилмаган ташрифдан шошиб колган домла. – Ўтиб, ана, богни айланинг. Мевалардан узиб енг. Тортинманг, дехкончилик. Ўзим экканман.

-     Тўгрисини айтайми? – деди хоним аллакандай сирли жилмайиб. Сўнг осмон баробар баланд кўшни девор томон ишора килди: - У ёкдан кўра сизнинг богингиз ёкди менга!

-     Рахмат, рахмат, - деб кўйди домла талтайиб. – Бу ёк хам ўзингизнки. Хохлаган пайтингизда келинг, дам олинг, мархамат.

-     Сиз ёзувчи экансиз-а? Менинг тогам шоир! Радиодан берадиган хамма кўшикларни тогам ёзганлар!

Домла бир даста анвойи гул саралаб, кўлига икки дона нашвати тутказиб хонимни кўчага кузатди.           

Уч кунми, тўрт кунми ўтиб акахоннинг ўзи билан хам танишди.

Бир кеч нимадир  юмуш билан эшикка чиккан эли, кўшни дарвоза олдида каторлашган антика-антика мошиналар олдида сўзлашиб турган мехмонлар сафидан бир киши ажралиб чикиб, домла томон кела бошлади. Кирк-кирк беш ёшлар чамали новча, хушсурат йигит. Бош-оёк коп-кора либосда.

-     Домла – сизми? – деди у иликлик билан кўл узатиб. – Да-а, писатель! Богингиз зўрмиш-у, хамма айтяпти! Бундай бир таклиф хам килмайсиз-а, кўшни!

-     Э, келсинлар, келсинлар, - деди домла хижолатдан беихтиёр кўл ковуштириб. – Мархамат.

-     Майли, майли, кейин. Хали бизникига ўтасиз. Шоирларингиз хам бўлади. Энг котталари.

Баланд девор бўготларига “кўз кисиб” турадиган турли-туман чирокчалар шодаси осилган, ўртадаги кўшксимон шийпонидан ўйноки шуълалар порлаб ётган ўрдадек ховлида шу кеча бир махалга кадар базм давом этди. Чамаси, шахардаги бошка тўй-тантаналарни ташлаб, сара хонандаю созанданинг бари шу ерга йигилган эди. Боз устига, етти махаллага эшитарли килиб кучли карнайлар хам ўрнатилган!

Домла хеч каёкка чикмади. Эшик-деразасини беркитиб, ёз куни ичкарида камалиб ётди.

Деярли хар хафта такрорланадиган бундай тонготар базмлар чоги у кўпинча уйга кириб кетар, аммо хаммаёкни ларзага солиб гупиллаётган замонавий созлар садосидан на бирор нима ўкий олар, на ёзув-чизув килар, димиккан хонада асбийлашиб ўтира-ўтира уйкуси кочиб, азонга якингиа бир муддат кўзи илинар эди.

Мана, карийб икки йилдирки, халоват, осойишталик деган гапларни тушингизда кўрасиз! Ховли курилаётганда-ку огир мошиналарнинг шовкини, устаю мардикорнинг бакир-чакири, хар турли так-тук, тариллашу гириллаш, чанг-тўзон кабилар безор килган эди, энди эса ахвол – бу!

Аслида, ховли эгалари бу ерда муким яшамайди, факат базму зиёфат кечалари ёки шанба-якшанба кунлари бассейнда чўмилгани келишади: тагин шалоп-шулуп, кий-чув. Саиджалолнинг гувохлик беришича, шундай аломат уй-жойнинг нимасидир кенжа келинимизга маъкул бўлмаган. Хозир бир богбон, бир коровулу югурдак бола караб туради.

Ёнма-ён кўшни бўлатуриб, домла бу ховлига кадам босмаган, ул кўшкават ажиб кошонани, тепаси куббасимон ул кунгурадор шийпонларни, сув тубига ўрнатилган рангдор чироклари кечаси камалаксимон жилва кўрсатадиган ул мармар бассейнни кириб кўзи билан кўрмаган дейилса, ишонадиган одам топилармикан? Аслида эса шундай – домла буларнинг жабрини бас дегунча кўрган, аммо кандайдир ирим килибми, бошками, ишкилиб шу ёкка оёги тортмагани рост.

Бу ёкда базму зиёфат, бу ёкда – домланинг ўнг тарафидаги дарахтзор ўрнида яна алланимабало куриш тараддуди бошланган; зора буниси нозиктаъб келинимизга маъкул келса! Яна шовкин-сурон, яна тариллашу гириллаш, яна кум-шагал, чанг-тўзон! Чидайсиз! Чидаёлмасангиз – ё кочиб кутулинг, ё ўлиб! Кочиб кайга борасиз? Бош урган туйнугингизда –тагин бир галва! Униси эса сизнинг кўлингизда эмас; жоннинг ширинлиги-чи! Ягона чораси чидамок!

Ана шундай таранг кунларнинг бирида – ўрганган кулогини кар килиб домла чорпояда китоб вараклаб ётган эди – кўккисдан Ёрмат кириб келди. Ёнида – Саиджалол. Сенга нима денг? Чопонининг барини белига боглаб, хохлаган хонадонига ишшайибгина кириб бораверади. У ерда кўрган-эшитганини кейин бир зумда бутун кўргон бўйлаб ёйб чикади. Юзига солсангиз, “ха, шу – кўрдим - эшитдим” дея бакрайиб тураверади. Бировга дўстми, душманлигини ўзи хам билмаса керак. Мавхум, мужмал нусха!

-     Гап бундай, домла, - деди пакана Ёрмат даромад-паромадсиз, унинг кўкрагига ўзича дўстона, аслида бетакаллуфларча шапатилаб кўйиб. – Богни бизга берасиз!

-     Канака бог? Нега? Нима учун? – деди довдираб домла.

-     Сизга, - Ёрмат савол-паволни эшитмагандек, кўшни дарахтзор томоннни кўрсатди, -  мана бу ёкдан зўр бир уй куриб берилади. Бунингиз нима, уйми шуям?! Бундай ўн баробар зўр бўлади. Замонавий!

-     Ўн баробар зўр! – дея уни кувватлаб кўйди даллоли хам.

Шу топда биров жонингни бер деса, домла балки ўйлаб кўрармиди – бу бедодликлардан тўйиб кетган одамга сабил жон нима керак? Лекин – бу бог!.. Канча мехр, канча мехнат сарфланган!

-     Ёрматжон укам, ўйлаб гапиряпсизми ўзи?

Домланинг огзидан чикиб кетган бегона исмга гумашта парво хам килмади. Унинг асл номидан кўра мухимрок ишлари бисёр эди.

-     Богингиз катта ховлига кўшилади, акахоннинг топшириги шундай! – дея хукм килди Ёрмат. – Бўлмаса, ўртада колиб кетасиз-да. Хар жихатдан нокулай. Айтиб кўяй, домла, сиз ютяпсиз!

-     Кўшилади! Сиз ютасиз, домла! – деди Саид даллол худди ўзи хам бир нима ютадигандек.

-     Ўйлаб кўринг, зўр вариант! Ха, дарвоке, акахоннинг сизга бошка бир топширигиям бор. Китоб ёзиб берасиз! Акахоннинг хаётидан. Кам бўлмайсиз, домла! Келишдиг-а?

-     Укам, кўриб турибсиз, мен бир ёлгиз, кексайган одамман. Илтимос, тинч кўйинглар мени.

Ёрмат шарт бурилиб эшик томон юрди.

-     Тем более! Бир кун барибир бизники бўлади бу бог.

Шу кеча домла тун-яримда каттик бир огрикдан уйгониб кетди. Хаммаёгини тер босган. Нукул кекиргиси келади. Гўё шундай килса, енгил тортадигандек, огрик пасаядигандек. Аммо харчанд уринмасин, кекиролмайди. Унинг ўрнига огзидан захаролуд бир сув келади, холос. Ичи ёниб-яллигланиб кетаётгандек, ичак-чавогини аёвсиз бир панжа гижимлаб бураётгандек...

Тонгга кадар ерда юмалаб, вой-войлаб чикди. Бир бало бўлганга ўхшайди, тезда дўхтирга бориш керак.

Эрталаб туриб бир азобда эшик-деразасини махкамлади, кейин кўлида ул-бул солинган елимхалта, дарвозаси олдида гужанак бўлиб йўл пойламокка тушди: зора бирон мошина ўтиб колса!

    Иттифоко бир “Дамас” кўринди. Ёрмат! Домла баттар гужанак бўлиб олди. Сезгир гумашта вазиятни дархол англади. Мошинасини шартта оркага буриб, кўярда-кўймай домлани кўлтигидан олиб унга ўткизди. Йўл бўйи бирон огиз чурк этмай, беморни шу якин ўртадаги касалхонага элтиб ташлади.

    Домланинг эски дарди кўзгаб, ўн икки бармокл ичагида торайиш – буришик хосил бўлган экан. “Кесиш керак! – деди дўхтирлар. – Акс холда ёрилиб кетиши мумкин!”

    Кесдилар, ёрдилар. Учинчи кунимиди, домла ўзига келди.

    Бирок - бало дегани эгизак тугилган. Домла оёкка туриб юра бошлаганининг эртаси куни кечга якин тумбочка устидан нимадир олмокчи бўлиб олмокчи бўлиб узалганида ногахон кўкрагини чангаллаб, каравотдан осилиб колди. Юрак хуружи!

    Тагин кайтиб уни жонлантириш бўлимига ўтказдилар. Ахволи хийла огир эди. Дўхтирларнинг боши котган: кекса одамга бундай калтис икки дард бирдан ёпишса!..

    Кайдандир дарак топган Оллохшукур хожи кунора шу ерда. Муллавачча ўгил хам эртадн кечгача шу атрофда. Яна кими бор эди? Хемири бир чойчака эвазига азза-базза китоб ёздириб кетган анови азамат шогирдлар кайда экан энди?

    Майли, майли, бошга тушганни – кўз кўрар. “Ана кетди, мана кетди” бўлиб ётган бандаси на бир нимани кўради, на бир нима кулогига киради. Шундай экан, гапни бу ёкдан эшитинг.

    Бу ёкда – кўргонда тиниб-тинчимас корчалон Ёрмат, доим тайёр хангоматалаб Саиджалол ёнида, домланинг богига кириб, энига-бўйига кадамлаб уни ўлчаётир. Кейин чорпояда ўтириб икковлон алланималарни чамалайди, мўлжаллайди, кандайдир режалар тузади. Хуллас, касалхонадан бир сас чикса – бас!

    Кутилган хабар эса келавермади. Шу орада нимадир бўлдию барча тадбир-тадорик така-так тўхтади. Хашаматли ховлига кулф солинди. Теварак-атроф сув куйгандек бирдан жимжит бўлиб колди. Хаммавакт хозр ёрмат хам каёккадир гойиб бўлган. Уйидан илонми, чаёнми чиккан Саиджалолгина чопони барларини белига чирмаб, хонадонма-хонадон бош сукиб чарчамайди: “Эшитдингизми? Эшитдингизми?”

    Домла касалхонада узок ётди. Лекин, буни карангки, тузала бошлади. Рухида хам ажиб бир ўзгариш, тозариш рўй бераётгандек. Факат богини согингани-согинган.

    У касалхонадан чикканининг эртаси сутчи хотин келди. Ёнида ўгилчалари. Кимдандир эшитган экан. Хабар ололмаганини айтиб, хижолатомуз узрхохлигини айтди. Чорпояда ўтириб бирпас хол-ахвол сўрашдилар. Кўнгли кундек ёришиб кетган домла богини оралаб, икки челакка тўлдириб мева-чева териб келди. У келгунича – беш-ўн дакика ичида – аёл айвончадаги пўпанак босиб кетган идиш-товогини чиннидек килиб кўйибди. Кейин минг бир истихолаю ийманишлар билан олган челакларини ўгилларига кўтартириб жўнаркан (болаларнинг эса бу маъмур богдан, сахий амакининг ёнидан жилгиси йўк), кир-чири бўлса, бажонидил ювиб беришини айтди.

    На гап-сўзларида, на хатти-харакатида эркак кишининг кўнглига гулгула соладиган бирон ишорат бўлса-чи! Э худо, мана шундай мехрибон, покиза аёллар хам бор-а дунёда!

    Бир ўлиб тирилган одам энди бошкача яшамокка карор берган эди. Бу ёги канча колгани номаълум, нимадир иш килмокка улгуриш керак. У энди теварак-атрофга бепарво, нега хаммаёк бундай жимжит, сокин деб хам бош котирмас, ўзи билан ўзи, кўнгил дунёсига шўнгиб кетган эди. Олдинда куз нишона бериб келар, кечалари салкин, бундай хавода кийкириб чўмилишу ёввойи базм куришларга бало борми, деган хаёлга борар эди ўзича. Дархакикат, кувнок ёз мавсуми тугаб, кўпчилик шахарга кайтган, кўргон хувиллаб, гаплашадиган одам хам колмаган хисоб.

    Ёзувчи енг шимариб, дардманд кунларида кўнглида тугилган китобини ёзишга киришди. “Абадий огочлар” деб номланган бу асарда дарахтлар хаётини одамлар хаётига менгзаб тасвирлаш ният килинган эди. Бунинг учун узокка бормок ё бош котирмок хожати йўк – ўз умрини бир сидра эсласа, богидаги дарахтларни синчиклаброк назардан ўтказса, кифоя. Таассуфли жойи шундаки, бу оддийгина мукоясада одам боласи ютказмоги азалдан мукаррар килинган. Мана, кариллаган раис бувамиз энди йўк, идораси олдидаги чинор эса хамон гуркираб турибди. Ёки, дейлик, сиз бу дунёдан кетасизу, не азоб машаккатлар билан тиклаган уй-жойингиз, ўстирган богингиз колади – ордона! Лоакал ўзи ўтказган бир огоччалик хам бўлолмасая одамзод?!

    Хаво майин, мулойим, шоир айтганидек – “у энди ёндирмас, ялтирар факат”. Чорпоя устига хонтахтани кўйиб олган, ана шу оромбахш маъсумият кўйнида ўтириб ёзувчи кун бўйи мошинкасини чикиллатгани чикиллатган.            Ёнида сутчи хотиннинг кенжа ўгилчаси. Эрталаб ойиси билан келгану, тихирлик килиб шу ерда колган. Хар замон сербарака богни айланиб, мева-чева териб, майнаю чумчуклар билан ўйнашиб келади. Кейин хонтахтанинг бир четидан жой олиб, у хам ўзича ёзув-чизув килади. “Сендан ёзувчи чикади-ёв!” деган мактовдан талтайиб, олдидаги когозга баттар ёпишади.

-     Амаки, вергул зўрми, нуктами? – деб сўрайди бўлажак адиб ёзувидан бош кўтариб.

Канчалаб китоб битиб, умр бўйи мухаррирлик килган одам боланинг шугина саволидан лол, ўйланиб колади.     

-     Нукта зўр бўлса керак-да. Вергулинг бир гапда бир нечта бўлиши мумкин, нукта эса – битта!

-     Лекин вергулнинг думи узун-ку?!

-     Вергул – гап хали давом этади дегани. Нукта кўйилдими, демак – бас, тамом!

-     Дарров тамом бўлгандан кўра, давом этгани яхши эмасми?

Ёзувчи шогирдчасига караб дафъатан бакрайиб колади: “Тамом бўлгандан кўра, давом этгани яхши... Ниманинг? Ажабо!”

-     Сендан зўр ёзувчи чикади-ёв! – дея боланинг бошини силаб кўяди кейин.

Ана шундай бегубор, файзли кунларнинг бирида, нихоят, кўпдан буён кутилган, аммо бефайз одамнинг ўзи пайдо бўлади. Чопони барларини белига ўраган, ишшайганча келиб у орпоя четига ўрнашади. Ёзда Чортокда дам олган экан, кеча кайтибди.

-     Эшитгандирсиз-а, домла, - дейди хабаркаш суюнчи олмокчидек,  кўзлари бежо йилтиллаб. – Сиз касалхонада ётганда кўшнингиз камалиб колди!

-     Ие, чаток бўпти-ку! Нима айб килган экан?

-     Бу ёгини эшитинг-да, - дейди алланечук завк билан касофат. – Камокда ўзини осиб кўйибди!

-     Йўг-э? Шундок ёш йигит-а? Э, шўрлик! Аттанг, аттанг!

-     Килма – топарсан, дейдилар-ку!

-     Ёрматимиз-чи, у каерда экан?    

-     Яна бир акахоннинг пинжига кириб, айшини суриб юргандир-да, ким билсин! Э, унакаларга бало хам урмайди, домла, ўйламанг! Улар доим сувдан курук чиккан, ха! Чортокка кетишимдан олдин Олой бозоридан учратгандай бўлувдим. Айтайми, ким билан экан? Бойваччанинг хув артистга ўхшаган кенжа хотинчасини кўргансиз-а? “Мерседес” хайдаб келарди-ку. Хох ишонинг, хох ишонманг, ўшагинани кўлтиклаб юрибди! Котиб копман-а!

-     Кўйинг шунака гапларни! – деди ёзувчи бирдан таъби кирланиб. – Манови шўрликка ачинади одам. Шундок йигит-а!

-     Нимасига ачинасиз, домла, нимасига? Шунча мол-дунё йигди, еди, ичди, юрди, сурди – етар! Бировга чох казисанг – ўзинг тушасан, дейдилар-ку. Мана – тушди! Сиз эса...

Ёзувчи ногахон титраб кетади. Ўкраяди. Каттик ўкраяди.

-     Хаммамиз ха ўламиз, Жалолхон!

Шунда хамон ёзув-чизувдан бош кўтармай ўтирган шогирднинг “илхоми жўшиб”, устозини яна саволга тутади:

- Амаки, сўрок белгиси зўрми, ундовми?


“Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, №6 (3835).