February 22nd, 2006

logo

Эркин Аъзам. "Ёзувчи" (давоми).

- Шу, сиз – шоирларга хам тан бермадим-да, домла, - деган эди лахаднинг огзига бориб колган одам хамон тетик бир овозда. – Мендай бир оми, тўпоридан хам шоир ясадинглар-а, койил! Пул, мол-дунё дегани хам кандай валломатини хам кутуртирмай кўймас экан. Ёшингу соч-соколингнинг андишасини килмасангки, ликопча кўтариб сахнасига хам чиксанг-да! Тавба, бўлмаса, мен бир далавой дехконга ким кўювди шоирликни! Хай, ахмок каллага келган ул-булни коралаган бўлсак коралагандирмиз. Лекин хизмат сизники-ку! Мехнатни сиз килдингиз-ку! Шуни билмай мен бир лодону овсармидим? Нима зарил денг-а! Мана, хаммагинаси колиб кетар экан... – Ажаб бир эррайим одам эди рахматли – шу холида хазил гаплар килганига нима дейсиз? – Ё ўша китобларимиздан бирортасини олакетсаммикан? Эсдаликкада. Бошгинамнинг тагига кўйиб ётардим. Савол-сўрокларидан бўшаганда ўкиб-ўкиб, а? У ёкда бўш вакт кўп бўлармиш-ку. Шудгор ташвиши бўлмаса, ўгит деб, бало деб чопмасангиз... А, домла, нима дедингиз?
Ўзи-ку нариги дунёга бир парча кафан билан кетди, аммо гўринг нурга тўлгурдан мана шу бог мерос, йўк, эсдалик бўлиб колди. Эсизгина, мардикорчилик килиб бўлса-да, ўша багрикенг инсоннинг пуштипанохида юрган кезларида, энди ўйлаб кўрса, мухарриримизга бир давру даврон экан! Кейин даврон чархи бир айландию, гохо ўн-йигирма йилларда хам кўрилмайдиган вокеа-ходисалар саноклигина ойлар доманасида содир бўлиб кетди. Бир вактлар юзлаб одам ишлаб, гуриллаб турган бир нашриёт кўз очиб юмгунча бир ховуч жамоа жон саклайдиган гариб бир чиллахонага айланиб колди. Ижодий ходимлар ўтирадиган хоналарни аллакандай фирмаю ширкатлар эгаллаб олди. Йўл-йўлакларда хам бемалол юриб бўлмас, эшик олдига кадар турли-туман дўконча босган эди. Хожатхонага кирганда чўнтк кавламасангиз, кўриклаб ўтирган бадфеъл кампир калтак билан хайдаб солади. Кечагина директорга сомса ташиб юрган югурдак болалар бугун унга зўрга салом берар, кўзлари аланг-жаланг, одамни вахимага кўядиган бир талваса ичида “Бизнес! Бизнес киламиз!” дейишар эди. Ўзингизни четга олмасангиз, бизнесига кўшиб яна бир бало килиб юборишдан хам тоймасди ул касофатлар!
Чикарган китоби негадир хеч кайга ўтмай колган нашриётимиз энди ана шулар хисобидан – ижара хаки эвазига кун кўра бошлади. Табиийки, бундай шароитда, хар канча мохиру тажрибали бўлмасин, нафака ёшига бориб колган, бунинг устига “эскича” фикрлайдиган – кўшма гап бўлакларидек эргашиб юришга, мослашувга ё “катта”га ўшак ташишга нокобил мухаррирга жамоада ўрин йўк эди. Ўзи хам узокдан катнайвериб кийналиб юрмаганмиди, шартта бўшади-кўйди.
Хўш, энди тирикчилик кандай ўтади? Бунинг хам йўлини янги замон ўзи кўрсатиб берди. Таъбир маъкул саналса, нашриётни у уйига – мана шу бокка кўчириб келди. Гап бу ёкда экан денг! Сарсон бўлиб хам куни ишга катнаб юрмайсиз, бир тутам маошга кўз тикиб, рахбариятнинг кош-ковогини пойламайсиз. Биргина аламли, армонли жихатини айтмаганда, бари бари накд! Мўмай бизнес!
Ёпирай, ёзувчилигу китоб чикариб ном таратишга ишкибоз бунча кўп экан! Лекин, аёнки, адиб аталмок учун аввало китоб битмок, китоб чикармок учун эса аввало уни ёзмок лозим бўлади. Масаланинг шу томони ишкал эди. Талабгорлар орасида хали ёзилмаган китобни кўриш орзусида юрганлари хам топиларди. Раис рахматли бахарнави инсофлирок экан – ўз кўли билан ул-бул кораларди. Буларга энди бошдан-адок ёзиб бериш керак. Ажаб замон бўлди-да: олими четда колиб, золимлари олимлик даъвоси билан чика бошлади. Кимнинг хамёни гозлирок бўлса, кўлидан келадими, йўкми – китоб ёзиш, китоб ясаш пойгасига киришди. Кўлидан келадиганлар эса бу томошадан лол – уларнинг хамёни курук; курук хамён билан босмахонага якинлашиб бўлармиди? Бундайларнинг баъзиси дафтар-каламини момосидан колган сандикка ташлаб, тирикчилик измига тушиб кетди. Аммо шу орада бир тоифага – укуви хаминкадар бўлса-да, кўли кичиб, ёзмасдан туролмайдиган чакконларга худо берди. Улар “об-хавога мос”, бозорбоп асарларни каторлаштириб ташлайверди – халиги кўлидан иш келадиганлар турли сабаб билан четга чикиб кетган-да; бос, давринг келди, босиб кол!
Лекин, аввало, бундай “эъжод” намуналарини китоб суробига келтириш керак-ку! Э, бунинг чораси бор: хув шахар чекасидаги бир богда хамма “домла, домла” деб атайдиган беминнат, арзончи бир мардикор каламини ростлаб йўлингизга кўз тикиб ўтирибди!
Бировларнинг номидан, бировларнинг киёфасига кириб ёзиш, сўз топиб, жумла ясаш захматларидан безор бўлганида домла шўрлик алам билан ўрнидан туриб кетарди: шуни ёзган кўлгиналаринг синсин-а, ёзувчилик даъво килган тилгиналаринг узилиб тушсин-а!
Аммо начора – ейдиган огизни чандиб бўлмаса! Ўша олатасир замон арафасида асли волидасининг узокрок холасими, аммасими саналган анови ялмохиз кампирнинг зулмларидан кочиб номи элас-элас маълум ота юртига кетишни орзу килган ўксик болалиги тўгрисида дов-дарахтга хасрат шаклида ёзилган ардокли-арзанда киссаси журналда босилиб, аллакачон кепакка айланган калам хакига бор-йўги бир кутигина тозарок сигарет сотиб олгани эсида. Кейин уни кадрдон “Саратон”дан аввал – хам эрта бир донадан авайлаб йигирма кун чеккани хам ёдида!
Домланинг бирдан-бир эрмаги, овунчоги мана шу бог, мана шу дарахтлар эди.
Бу вактга келиб у – бир чеккаси азбаройи камхаржлик, ундан хам бурунрок кашандалик йўтали сабаб – сигаретдан воз кечиб, нос отишга ўтган; иягига бир тутам сокол хам кўйиб олган, тепа сочининг баракаси кетиб, бошига калампирнусха дўппи бостириб юрар эди. Рафторидан замонавий ёзувчилигига биров ишонмас, “домла-домла”лар хам кўшилиб, билмаганлар уни янги пайдо бўлган диндорлардан деб ўйлар эди.
Аслида диндор унинг ўгли эди. Аллакайда хаттотлик киладиган орик, рангпар бу йигит ойда бир-икки дафъа тугунча кўтариб хабар олгани келар, ота-бола ўрик тагидаги чорпояда гаплари ковушмайрок хийла замон бир-бирига термулиб ўтирар, ўгил кетишга чоглангандагина ўртада икки огиз савол-жавоб бўлар эди.
- Халиям ўкияпсанми?
- Алхамдулиллох.
- Намозингни ўкисанг ўки, лекин хушёр бўл, бола!
- Астаъфуриллох денг, дада!
Домла бу калимани ичида такрорлаб кўяр, лекин маъно-мохиятини дурустрок англамас эди.
Домлани бегараз йўклаб турадиган яна бир зот – эски кадрдони Олашовур. Дарвоке, бу лакаб рахматли раис билан бирга кетган, у энди Оллошукургина эмас, расмонасига Оллохшукур – Оллохга шукрона айтиб хаж килиб келган хожи. Гапирадиган гапи – ояти каримаю хадиси шарифлардан. Икковлон гохо чорпояда ўтириб ўша яхши кунларни, азиз отахонлари – рахматли раисни энтика-энтика эслашади, сўнгра дов-дарахт, пайванду кўчатдан гурунглашади.
Домла ундан негадир хар гал хув анови какилдок хотинни сўрагиси келади, аммо истихолага боради: кимсан – хожи бува, нокулайдир!
Домланинг яна бир пинхона юпанчи бор – сутчи хотин. Хар эрта шу аёл сут кўтариб келганида кўнглига ажиб бир нур киргандек бўлади. Бирор сабаб билан у кўринмай колса, ўзини кайга кўярини билмай дилгаш юради. Айтишларича, эри кўп йилдан буён тўшакда – шол эмиш. Аммо ножўя бирон фикрни хаёлига йўлатмайди домла. Зинхор-базинхор!
Сутчи хотин гохида паст-баланд икки ўгилчасини хам эргаштириб келарди. У аслида соглом, ширинсўз бир оддий кишлок аёли эди. Ойлаб шахарга тушмай, аёл зотини кам учратадиган домлага эса бамисоли бир фаришта бўлиб кўринарди. Холбуки, домланинг ўзи бир вактлар унчалик хам фаришта эмас эди. Рахматли хотинидан кейин у оркаваротдан “Сахийхон” деб аталган бир мусаххих жувон билан унча-муна муомала килиб юриб, хотинлардан кўнгли колган. Лакаб деганлари бекорга кўйилмас!