February 21st, 2006

logo

Жониворлар дунёсининг синоатлари

Хаётда хамма нарса бўлиши мумкин. Кўпчилик бунга шубха килмайди хам. Айрим одамларнинг хатти-харакатлари бизни неча марталаб лол колдиргани рост. Аммо, жониворлар, паррандаю-даррандалар шундай хатти-харакатларни содир этса-чи? Куйида А. Казакованинг бу борада тўплаган маълумотларини келтирмокчимиз.


 

Америкалик эр-хотин таникли физиолог Р. Густавга маслахат сўраб мурожаат килишди. Бунинг сабаби, уларнинг Вилли лакабли мушуги хафтада бир марта, яъни душанба куни роппа-роса соат 19.45 да уйдан чикиб кетадиган одат чикарибди. Бундан ажабланган эгалари унинг кетидан кузатишибди. Маълум бўлишича, мушук хамиша битта йўналишдан юраркан. Чоррахалардан хам тартибни саклаган холда ўтган. У икки-уч квартал масофани босиб ўтиб, бир шифохона деразасига чикаркан. Вилли дераза рахига чикиб олиб, ичкаридан хамшираларнинг копток ўйнашини маза килиб томоша киларкан. Ўйин тугагач эса, худди шу йўналиш бўйлаб уйига кайтар экан.

 

Чайкалар билан юз берган ходиса хам гаройиб. Волга дарёсида улар бирин-кетин сувга шўнгиб, балик овлай бошлашди. Узокрокдан кузатиб турган карга уларнинг харакатини такрорламокчи бўлди. Балик тутаман деб сувга ўкдек шўнгиди-ю, чўка бошлади. Буни кўрган чайкалар у киргокка чикиб олгунича галма-гал, тартибли равишда шўнгиб, карганинг тагидан кўтариб-кўтариб туришибди. Киргокда бироз гарангсиб юрган карга эса кейинрок патлари куригач, учиб кетибди. Уни дарё бўйида бошка кўрмадилар.

 

Замбиялик бир кишининг уйида ит ва карга яшарди. Бир куни ит йўколиб колди. Шундан сўнг, негадир карганинг иштахаси очилиб кетди. У бр бўлак гўштни оларкан-у, каёккадир учиб кетаркан. Кайтиб келиб, каттик кагиллаб, яна хўрак сўрай бошларкан. Хайрон бўлган эгаси карганинг каёкка учиб кетишини билиш учун уни пойлашга карор килибди. Шу тарика йўколган итини топиб олибди. Карангки, ит тирик экан. У карганинг хўрак олиб келганидан иргишлаб, хурсандлигини билдирарди. Ит бечора сиртлон овланадиган чукурга тушиб кетиб, чиколмай ётган экан.

 

Бир тасаввур килинг-а, дунёнинг турли жойларида яшаб юрган кушлар ёки сутэмизувчилар кутилмаганда бир жойга тўпланадилар. Бундай “йигин”лар йилнинг бир вактида содир бўлади. Кузатиш олиб борган олимларнинг хулосасига кўра, бундай йигиннинг кўпайиш ёки насл колдиришга мутлако алокаси йўк. Бир жойга тўпланган кушлар ёки сут эмизувчилар шовкин-сурон кўтармай, ўзини тинч-хотиржам тутади.

            Илк бор ушбу феноменни мушукларда сезиб колишган. Илонларнинг хам худди шундай анъанаси бор. Йилига бир маротаба Факат ўзларигагина маълум сабаб билан аник худуд томон судралиб колишади. Бир сафар Алматига борадиган шоссени кесиб ўтган илонлар тўдаси хакидаги хабар матботда эълон килинган эди. Бунга гувох бўлганлар ўша тўданинг эни 20 метрлар бўлганини таъкидлашади. Ўшанда кора илонлар йўлни кесиб ўтаётганида машиналар икки томонда тўхтаб, тикилинч холат юзага келган экан. Хайдовчилар роса кирк дакика мобайнида илонларнинг ўтишини кутиб туришган.


Нурпўлат Нуркулов тайёрлаган.

“Даракчи” (№5 (360)) дан кискартириб олинди.