February 7th, 2006

logo

Лермонтовнинг орзуи Хоразмга келиш эди...

 

1841 йили 27 ёшида буюк шоир Лермонтов вафот этди. Унинг кўплаб шеър, достон, романлар ёзиш, жумладан, Хоразмга келиш орзуси хам армон бўлиб колди...

 

Онаси вафот этгач, отаси ёш Михаилни Ленза губерниясидаги Тархан кишлогида яшайдиган бувиси Е. А. Арсеньевага олиб бориб беради. Волга дарёси бўйидаги бу кишлокда руслар билан бирга азалдан татар, бошкирд, калмик каби туркий кавмлар хам яшаган. Михаил 1827 йилда Москвага борганида оз-моз татарча, бошкирдчани биларди, уларнинг урф-одатлари, халк огзаки ижоди билан таниш эди. Айни пайтда, татар, бошкирд болалари билан дўстлашиб, уларнинг оилаларида мехмон бўлувчи ўрта осиёлик савдогарлар, диндорлар сухбатидан бахраманд бўлади.

            Аввалига Москва университетида, кейин офицерлар тайёрлаш ўкув курсида тахсил олса-да, Михаил Юрьевич табиатан ижодга мойил инсон, ижодий мухитда энди танила бошлаган шоир хамда рассом эди.

            1837 йилда Пушкин вафотига багишлаб ёзган “Шоирнинг ўлими” марсияси унинг номини адабий давраларда, халк орасида машхур килиш билан бирга, таъкибга учраб, Кавказга бадарга килинишига хам сабабчи бўлди.

            Кавказдалик пайтида у озарбайжон шоири Мирзо Фатали – Охундов билан танишади. Михаил ана шу дўсти ёрдамида озарбайжон тилини, халк огзаки ижодини ўрганиб, ўзи хам бир канча асарлар ёзишга киришган. “Кавказ асири”, “Исмоилбек”, “Хожи Абрек”, “Кисса” каби достон ва хикоялари Лермонтовнинг Кавказда битган ижод намуналаридир.

            Туркий халклар тилини билиши уларнинг адабиётига бўлган кизикишини хам орттирди. Айникса, уни туркий халклар ўртасида машхур бўлган “Ошик Гариб ва Шохсанам” достони хайратга соларди. Шохсанамни севиб колиб, етти йил дарбадарлик юрган “Ошик Гариб” образи Михаилни лол колдириб, у мазкур достон асосида кисса ёзишга карор килган. У бу асарнинг озарбайжончага ўхшаш хоразмча намунаси унга маълум бўлгач, шуларга асосланиб, кисса ёзишга тайёргарлик кўради. Грузинларнинг машхур “Йўлбарс терисини ёпинган пахлавон” асаридаям Хоразм хакида ёзилгани учун у грузин шоирлари И. Бараташвили, А. Човчавадзелардан хам бу ўлка хакида сўраб-суриштиради. Лермонтов таникли тарихчи М. Карамзин билан танишиб, у оркали Абулгози Баходирхоннинг халк достонларига якин тилда ёзилган “Шажараи турк” асари хакида хам маълумотга эга бўлди. Бундан ташкари, у 1812-20 Хоразмда бўлган ва кўрган-кечирганлари асосида “Ўрта Осиё ва Хивага саёхат” номли асар ёзган саёхатчи олим Н. Муравьев билан танишади. Унинг асарини ўкиб чиккач, мафтункор ўлка – Хоразмга бориш нияти борлигини М. Нозимовга, Мирзо Фатилга, Карамзинга бир неча бор айтган эди.

            Афсуски, касаллиги, империя томонидан Кавказга бадарха этилгани боис, у савдогарларга кўшилиб, Россиядан Хоразмга кетолмасди. Шу боис, у ўзи тўплаган маълумотларга таяниб, “Ошик Гариб” асарини ёза бошлайди.

            Бу орада шоирнинг “Замонамиз кахрамони” романи чоп этилди. У доимо “Ошик Гариб” эртак-достонини эртакка айлантириш (?), бунинг учун зарур маълумот тўплаш, Хоразмга халк достонларини излаш, Хива хонлигига бориб келган савдогарларни топишга, олимларнинг асарлари билан танишишга интилди. У хоразмга боришдек орзуси бир кунмас бир кун ушалишига ишонар эди. Бирок, 1841 йилдадуэльда гвардиячи офицер Мартиновнинг тўппончасидан отилган ўк унинг юраги остидан ўтди. Михаил Юрьевич Лермонтов олган жарохати туфайли уч бора чукур, каттик нафас олди-да, Пятигорскдаги Маъшук тоги этагидаги Корадарё сохилида хаёт билан видолашди ва унинг орзуси армонлигича колди.

            Ундан жахон адабиётига салмокли хисса кўшган роман, достон ва шеърлар, орзулари акс этган “Ошик Гариб” эртаги эсдалик бўлиб колди.

 

З. Жумаева тайёрлаган.

   "Халк йўли" газетасидан.