February 6th, 2006

logo

Ён дафтардан

Энди сен хукумат одами, болам.
Кўлингга бир когоз берди ўкитиб,
Унутма – сен кимсан, ким ота-онанг.
Юрма когоз билан элни кўркитиб.

Аъзам Ўктам, “Онам фотихаси”.


- Калбаки макташ хакоратлашдир.

- Улуг одам кичик одамнинг сухбати билан кичик бўлмайди, балки кичик одам улуг одам хизматида улуг бўлади.

Абу Бакр ал-Хоразмий.

- Тинглашни ўрган, ана шунда сен хатто ёмон гапирадиганлардан хам наф олишинг мумкин.

- Нуткнинг кучи оз сўз билан кўп маънони англата олишда.


ЯРИМ ХАЗИЛ, ЯРИМ ЧИН

Сирни уч киши саклаши мумкин, агар улардан икки нафари бандачиликни адо этган бўлса.

Б. Франклин.

Бузургмехр шу сўзларни яхши кўраркан:
- Бошингда бир-бирига тескари икки хил фикр пайдо бўлиб. Кайси бирини амалга оширишни билмай колсанг, хотинингга маслахат солиб, у айтган сўзнинг тескарисини кил!



***


АКЛ ХАКИДА


Топкирлик хали акллилик эмас. Акл ижодкорлик бўлса, топкирлик эса факат хозиржавобликдир.

К. Вебер.

Иложи борича аклингни кўп ишлатишга урин.

Л. Толстой.

Инсон табиатининг икки асосий бисоти акл ва фикрдир .

Плутарх.

Аклли бўлиш кифоя эмас, мухими – уни ишлата билиш.

Р. Декарт.

Тийрак аклинг бўлатуриб, фаросатинг бўлмаса – бу айтарлик устунлик эмас: соатнинг киммати хам тез юришида эмас, тўгри юришида.

Р. Браунинг.

Ўзгалар аклига аклингни кайроклаб, пешласанг, катта фойда оласан.

М. Монтень.

Акл кувватни оромдан эмас, машкдан олади.

А. Поп.


Амалий максадни кўзлаган кучли аклгина дунёдаги энг макбул аклдир.

И. Гёте.

Акл камтарлик узугида ўзгача нур сочувчи гавхардир.

М. Горький.
logo

Кизикарли фактлар

  • Молни зинадан тепага чикишга мажбур килиш мумкин, аммо пастга тушишга кўндириб бўлмайди.
  • Нью-Йорк таксичиларининг 90% мухожирлар.
  • Ўрдакларнинг гаг-гаглаши акс-садо бермайди – бу ходисага илмий изох топилмаган.
  • Фил – сакрай олмайдиган ягона хайвон.
  • Индиана университети биноси хар йили бир дюйм (2,53 см)га чўкади, чунки мухандислар кутубхонада сакланадиган китобларнинг огирлигини назарда тутмаганлар.
  • Тимсохлар тилини чикара олмайди.
  • Ёндиргич гугуртдан аввал ўйлаб топилган.
  • Бир варак когозни 7 мартадан ортик буклаш мумкин  эмас.  
logo

Болангиз китоб ўкимайдими, ЎЗИНГИЗ-ЧИ?

 

Йўлингиз тушган бўлса кўргандирсиз, пойтахтда китоб билан савдо килувчи узун-узун расталар бор. Расталарнинг олдида эса одам гавжум. Хамма ўзини кизиктирган китобларни вараклайди...

 

... Шахар йўл транспортида хам аксарият йўловчиларнинг китоб ўкиб кетаётганлигининг гувохи бўласиз.

            Хўш, фарзандларингизнинг китоб вараклаётганлигини (дарсликдан ташкари) кўрганмисиз?

            Ўкувчилик йилларимда тил ва адабиёт фани ўкитувчимиз дарс соатининг асосий кисимини бадиий адабиёт ўкиганлигимизни синашга ажратарди. Хар бир ўкувчи у хафтадан бу хафтагача битта китоб ўкиб келиши шарт хисобланарди. Шу боис бўлса керак, ёшлигимда кишлогимиздаги кутубхонадан хадеб китоб карздор бўлиб колардим. Уйга олиб борган китобларимни укаларим олиб ўкир ёки кимгадир бериб юбориб, балога мен колардим. Охири кутубхоначи Сохиба опа мени кутубхонага киргизмай кўйди. Домла Шойим Икромов эса одатдагидек хар хафта битта бадиий китоб ўкиб, хикоя килиб беришни талаб килиб тураверарди...

            Бир амаллаб кутубхонага кирдимда, “Довул” номли китобни чопонимнинг енгига солиб ўгирлаб чикдим...

            Кутубхонадан оёгим узилгач, хамсоямиз Добил аканинг уйида кўрганларим – “Кунтугмиш”, “Гўрўгли” достонларини илтимос килиб ўкий бошладим.

            Мен бу гапларни кўп китоб ўкиганлигимни айтиш учун эмас, нега хозирги болалар китоб ўкимай кўйганлиги сабабларини топиш учун айтаяпман. Ўйлаб карасам, олий ўкув юртини тугатганимдан бери каттарок адабиётни бошидан охиригача варакламабман. Якинда “Хуррият” газетасида эълон килинган “Бугун хеч ким шеър ўкимай кўйганми?” сарлавхали маколани ўкиб таъсирландим. Кечкурун чанг босиб ётган жавондаги китоблардан бирини ўз хонамда ўкий бошладим. Буни кўрган ўглим хам Аскад Мухторнинг “Танланган асарлар”ини олиб, ўз хонаси томон кетди. Кузатсам, у хам берилиб ўкияпти...

            Хулоса шуки, биз ота-оналар факат болага “китоб ўки” деб буюришдан кўра, ўзимиз хам бир соат, икки соат китоб ўкисак, буни кўрган болаларимиз, албатта, изимиздан эргашади. Бекорга куш уясида кўрганини килади, дейишмайди-да.

           

Нормурод Темиров,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

logo

Бугуннинг китоб савдоси хакида

“Хуррият” газетасининг январ ойидаги сонларидан бирида муаллиф Москва шахридаги китоб дўконлридан бирида бўлганилиги хакида хикоя килади. Маколада ушбу дўкон турли мавзулардаги ранг-баранг китобларга бой эканлиги билан биргаликда ярим тунда хам очик бўлиши, нафакат очик бўлиши, балки одамлар билан хамиша гавжум бўлиши хакида айтилади. Газетанинг биринчи сахифасидан жой олган маколадаги суратда дўконнинг журналистикага багишланган бўлимини кўрамиз – жавонларда айнан шу сохага оид жуда кўплаб катта-кичик китоблар. Бундан келиб чикадики, барча сохага оид адабиётлар алохида-алохида секцияларда сотувга кўйилган ва танлов имкониятлари гоят кенг.
Тошкент шахрида хам китоб савдоси жуда яхши йўлга кўйилган, истаган китобингизни топа оласиз, деб хам айтиш мумкин. Бунинг устига якинда 5 000 дан ортик китобга эга янги китоб дўкони ишга тушибди (бу хакда http://fikrvafakt.blogspot.com блогидан тўликрок маълумот олишингиз мумкин). Ўйлаймизки, бу китоб дўкони жамгармаси янада бойиб, пойтиахт ахолиси ва мехмонларига зиё таркатиш йўлида узок йиллар хизмат килади.
Мен ўзим истикомат киладиган Термиз шахрига келсак, бу ерда шу пайтгача ўн нафарча китоб дўконлари фаолият юритиб келган бўлиб, бозор муносабатларига ўтиш муносабати билан улардан кўпчилигининг ўрнида хозирги пайтга келиб бошка ташкилотлар жойлаштирилган.
Бундан ташкари, марказий бозор рўпарасидаги ерости йўлида китоб расталари жойлашган бўлиб, ёшлар асосан ўша жойдан китоб харид киладилар. У жойда асосан мактаб, мактаб ёшигача болалар учун дарслик ва кўлланмалар, инглиз тили ва компьютер бўйича китоблар ва янги адабиётлар сотилади. Китобларнинг аксарият кисми рус тилида. Вилоятдаги энг йирик хисобланган, икки каватли ойнабанд (“Ўзбекистон” кинотеатри каршисида жойлашган) “Китоблар Уйи” (“Дом Книги”) бир вактлар китоблар билан тўла бўлган, бу ерга келган кишилар ўзларига керак бўлган китобларни харид килишган. Лекин, сўнгги йилларда бинонинг факатгина биринчи каватида савдо ишлари олиб бориладиган, юкориги кават эса дўкон омбори сифатида фойдаланиладиган бўлди (студентлигимда дўстларим билан биргаликда сотувчи билан келишиб у ерга чикканимизда, минглаб китобларнинг – асосан собик Иттифок даврида нашр килинган китоблар – сотувга чикарилмай пачкаларда чанг босиб ётганлигини кўрганман. Холбуки, ушбу китоблар хам сотувга чикарилса – улар эса хозирги китоблар сингари унчалик киммат хам бўлмайди – харидори чикиши табиий. Ўшанда ўзим тарихий мавзудаги бир китобни сотиб олгандим). Лекин, ана шу биринчи каватни хам китоб дўконига кўп кўришди. Ўтган йили дўкон эгаллаб турган майдоннинг учдан икки кисми “Coscom” компанияси офисига бўшатиб берилди. Орадан бир оз вакт ўтгач карасакки, “Китоблар Уйи” нинг биринчи кавати энди тенг учга бўлинибди! Хозирги пайтгача ўрта кисмида таъмирлаш ишлари давом этаяпти. Китоблар эса... бир бурчакда, китоб дўкони учун кичиклик киладиган майдонда колиб кетган. Бир кун келиб, юкориги каватга чикариб хам юборишлари мумкин. Бу хам-ку майли-я, ишкилиб, китобларни ўз уйидан кувиб чикаришмаса яхши эди.
logo

Курпача йигишни билмайдиган кизлар

Мазкур кўрсатув Янги йил арафасида кўрсатилган эди. Унда олий ўкув юртининг олти нафар талабаси катнашиб, асосан уй-рўзгор ишларига доир шартлар бўйича беллашдилар. Улар овкат пиширишни бир амаллаб бажаришди.

 

 

Ёхуд “Ёшлар” телеканалининг “Таманно” кўрсатувида иштирок этиб, голибликни кўлга киритган окбилак ойимлар хусусида

 

Аммо, кўрпача йигишга келганда укувсизликлари, ўгрироги бу юмушни умрида килмаганликлари шундоккина сезилиб колди. Уларнинг хар бири кутича устига шундай бетартиб ва пала-партиш тахладики, окибатда тахламлар агдарилиб кетаверди. Бундан хижолат чекиши керак бўлган иштирокчилар эса гилам устида ётган кўрпачаларни босиб ўтар ва кулиб хам кўйишарди. Хулла, олтовидан бирортаси хамшартни кўнгилдагидек бажаролмади.

            Навбатдаги шартга биноан кизлар тандирда нон ёпдилар. Буни кўриб турган томошабин кўнглидан кўрпача йигишни билмаган нон ёпишни уддалармиди, деган ўй кечиши табиий. Тўгри, кизлар бир амаллаб биттадан нонни тандиргаёпиштириб, алхол пишириб, узиб хам олишди.

            Аслида-чи?

            Янги йлдан кейин кўрсатув кайта намойиш этилган, азбаройи кизикишим туфайли кизлардан бирини излб топдим.

-         Тандирни неча минутда киздиодингиз?

У жавоб ўрнига савол берди:

- Что такое тандир?

У жавобимни хам кутмай, яна савол билан мурожаат килди:

- Который домашний дока хлеб, да?   

Мана шу лахзалик савол-жавобдан сўнг портламасам бўлмасди...

Аввало кўрсатувнинг номи мазмунига мос келмайди. “Таманно” сўзи ошикни назар-писанд килмайдиган маъшука маъносини билдиради. Шунинг учун хам ундан мумтоз адабиётда кенг фойдаланилган. Колаверса, иштирокчилар нотўгри танланган. Улар акллидир, ўкимишлидир, донодир, бирок асрий урф-одатларимиздан йирок, европача тарбия олган, энг мухими, ўзбекчани чала-чулпа гапирадиганларни ўзбекнинг кизи, деб томошабинга такдим этишнинг ўзи уят Кўрсатув давомида камида 60-70 минг сўм турадиган ярми очик кийимларни бот-бот алмаштириб туришларининг (таъкид бизники!) ўзиёк уларнинг совук сувга кўл урмасликларини кўрсатиб турибди-ку. Тандирни “дока хлеб” деб турган, тандир кизитиш нималигини умуман тушунмайдиган киз нон ёпа оладими, ўзи? Шу ўринда кўрсатувда иштирок этган ва кизларга ўз шахсий совгасини берган окила опахонимиздан хам хафа бўлиб кетдим. Кўрсатув олиб борувчи (Карен Гафуржонов эди) нинг “аввал бошида беллашадиган кизлар кўп эди, факат мана шуларгина иштирок этишга муваффак бўлишди”, дегани эса, назаримда. Дард устига чипкон бўлди. Эплилари шулар бўлса, эпсизлари канакайкин?

                        Бизнингча, хар кандай кўрсатув сохталикдан хол, табиий ва айни пайтда миллий ўзликни англашимизга йўналтирилмоги лозим.

            Хуллас, мен портладим. Сиз-чи?

 

Г. Хусанова (“Халк сўзи”дан).

logo

КОИНОТДАГИ МУКАММАЛ УЙГУНЛИК

 

(У) етти осмонни устма-уст килиб яратган зотдирки, сиз У Рахмоннинг (Мехрибон зотнинг) яратишида бирор тафовут-нуксонни кўрмассиз. Энди кўзингизни яна (самога) кайтаринг-чи, (унда) бирон футур-ёрикни кўрармикансиз? Сўнгра кўзингизни кайта-кайта (самога) кайтаринг, кўзингиз сизга чарчаб, холдан тойган холда кайтур, (аммо Оллох таоло яратган осмонлардан бирон айб-нуксон топа олмас).

 

“Мулк” сураси, 67: 3-4.   

 

 

Коинотдаги миллиардлаб юлдуз ва галактикалар мукаммал уйгунликда ўзлари учун катъий белгилаб кўйилган орбиталарда харакатланадилар. Юлдузлар, сайёралар ва уларнинг йўлдошлари ўз ўки атрофида, шунингдек, ўзлари тегишли бўлган системалар билан бирга айланадилар. Шундай хам бўладики, хар бирида 200-300 миллиард юлдуз мавжуд галактикалар бир-бирининг орасидан ўтиб кетади, аммо бундай улкан кўламдаги ходисаларда коинотнинг барча конун ва системаларидаги буюк уйгунликни бузувчи хеч кандай тўкнашувлар ёки орбитадан огиш холлари содир бўлмайди.

 

Инсон учун коинотдаги тезлик категорияси ўлчамларини англаш анча кийин, негаки космик тезликни бизнинг тушунчамиздаги тезлик билан таккослаш мумкин эмас. Огирлиги миллиард, триллион тонналарни ташкил этувчи юлдузлар ва планеталар, ракамли ўлчамларини факатгина математиклар тасаввур килиши мумкин бўлган улкан галактикалар, йирик галактик тўдалар – хамма-хаммаси коинотда акл бовар килмас тезликдаги харакатдадир.   

 

Ер ўз ўки атрофида соатига 1.670 км тезликда харакатланади; мисол тарикасида айтишимиз мумкинки, энг замонавий баллистик куролдан отилган ўк соатига ўртача 1.800 км тезликда учади. Худди шу мисол билан, Ернинг катта ўлчамларига карамасдан канчалик шиддат билан харакат килишини тасаввур килишимиз мумкин.

 

Маълумки, Ернинг Куёш атрофида айланиши баллистик ўкнинг учишидан 60 маротаба тездир ва соатига 108.000 км. ни ташкил килади (агарда инсоният шундай тезликда харакатлана оладиган транспорт воситасини ихтиро кила олганида эди, бор-йўги 22 минут ичида Ер атрофини айланиб чикиш мумкин бўларди). Биз келтирган ракамлар факатгина Ер сайёрамизнинг харакатланишига алокадор. Куёш системасини кузатсак, у бизни янада хайратлантиради. Бизнинг Куёш системамизнинг айланиш тезлиги шу кадар юкорики, бу ўлчамларни бизнинг Ердаги камтарона тасаввурларимиздан келиб чиккан холда англаш амалда имконсиздир. Коинот системалари ўлчамининг ортиб боришига мос равишда тезлик хам ошиб боради. Куёш системасининг галактика маркази атрофида айланиши соатига 720.000 км. ни ташкил этади. Таркибида 200 миллиард атрофида юлдуз бўлган Сут йўли галактикамизнинг коинотдаги айланиш тезлиги тахминан соатига 950.000 км. дир.

 

Шак-шубхасиз, бундай мураккаб ва шиддат билан айланаётган система ичида катта халокатлар ва тўкнашувлар эхтимоли жуда юкоридир. Аммо, бундай катаклизмлар бирор марта содир бўлмаган ва биз сайёрамизда осойишта хаёт кечирмокдамиз; бизни коинотдан кандай хавф-хатар тахдид солиши мумкин бўларди - бу хакда хатто ўйлаб хам кўрмаймиз. Чунки, миллиардлаб йиллар давомида коинотда хамма нарса Яратган томонидан ўрнатилган мувозанатнинг мукаммал конунларига мос равишда харакатдадир. Айнан мана шу сабабдан бу улкан системада, Куръони Каримда хам айтилганидек, бирорта “карама-каршилик ва номувофиклик” йўкдир.

 

Хорун Яхёнинг

“Куръон мўъжизалари” китобидан.

Русчадан Otabek таржимаси.    

logo

Зўрмола хакида

Кушонлар даврига оид бошка бир махобатли буддавийлик иншооти Зўрмола хисобланади. 1926 йилда А.С. Стрелков уни “Ўрта Осиё худудида илк бор топилган ступа,  деб бахолади. Ўз вактида шубха ва баъзи мулохазаларга сабаб бўлган бу тахмин кейинчалик ўзининг илмий тасдигини топди. 1964 йилда Г.А. Пугаченкова ва унинг шогирди З.А.Хакимов Зўрмола иншооти асосида шуфр казиб, кисман тозалаш ишларини хам олиб боришди. Ступадан ярим километр радиусдаги майдондан турли материаллар йигиб олиниб, тахлил килинди. Бу ишлар меъморий ўлчовлар билан биргаликда олиб борилди. Маълум бўлишича, бу иморатни бунёд этишда 32-33 х 32-33 см ўлчамдаги, 11-12 см калинликда булган, юзасида чизикча ёки иккита ўйик шаклидаги бармок излари колдирилган гиштлардан фойдаланишган. Бундай белгили гиштлар Тохаристонда кушонлар даврида кенг муомалада бўлган.

      Кушонлар даврига оид бошка бир махобатли буддавийлик иншооти Зўрмола хисобланади. 1926 йилда А.С. Стрелков уни “Ўрта Осиё худудида илк бор топилган ступа,  деб бахолади. Ўз вактида шубха ва баъзи мулохазаларга сабаб бўлган бу тахмин кейинчалик ўзининг илмий тасдигини топди. 1964 йилда Г.А. Пугаченкова ва унинг шогирди З.А.Хакимов Зўрмола иншооти асосида шуфр казиб, кисман тозалаш ишларини хам олиб боришди. Ступадан ярим километр радиусдаги майдондан турли материаллар йигиб олиниб, тахлил килинди. Бу ишлар меъморий ўлчовлар билан биргаликда олиб борилди. Маълум бўлишича, бу иморатни бунёд этишда 32-33 х 32-33 см ўлчамдаги, 11-12 см калинликда булган, юзасида чизикча ёки иккита ўйик шаклидаги бармок излари колдирилган гиштлардан фойдаланишган. Бундай белгили гиштлар Тохаристонда кушонлар даврида кенг муомалада бўлган.

 

                                           

 

                          

    

     Ступа асосининг тозалаб чикилиши натижасида унинг майдони 22 х 16 м. ва баландлиги 1,4 м. бўлган тўгри бурчакли платформага эга эканлиги аникланди. Диаметри 14,5 м. бўлган цилиндр шаклидаги ступада хоналар хам, ички зинапоя хам, юкори кисмда назорат максадлари ёхуд воизлар учун махсус майдончалар хам кўзда тутилмаган. Унинг мудофаа максадларида фойдаланилганлиги хам эхтимолдан йирок.

     Г. А. Пугаченкованинг тахминий хисоб-китобларига караганда, Зўрмолани куриш учун 1. 200. 000 хом гишт ишлатилган. Тоштахталар хамда тарошланган бўлакларнинг топилиши ступа ташкаридан тош билан копланган, деб хулоса чикариш имконини берди. Шунингдек, иншоотни коплаш ишларида калинлиги 6 см гача бўлган пишик гишт (ёдгорлик атрофида уларнинг парчалари топилган) хам кўлланилган. 
     Ступа мустакил, яхлит иншоот бўлганми ёки бизгача етиб келмаган буддавийлик мажмуасининг таркибий кисми бўлганми - бу масалага аниклик киритилган эмас. 

Манба: Б.А. Ставиский. Судьбы буддизма в Средней Азии. Москва, 1998.