January 5th, 2006

logo

Журналимизга хуш келибсиз.

 

"Ёшлар ва мумтоз мусикамиз хакида".

"Бебахо кулайлик, лекин... ёки кўл телефонингизни ўчириб кўя оласизми?".

"Корбобонинг хуноби ошди"

"Хикматлар"

 

Ёшлар ва мумтоз мусикамиз хакида

 

Ёш эстрада хонандалари томонидан мумтоз мусикамиз намуналарининг маромига етказилиб ижро этилиши ўз мусикий меросимизнинг бугунги ёшларимиз калбидан чукур жой олиши учун гоят мухимдир. Кўпчилик, айникса, катта авлод вакиллари «булар барибир Маъмуржон Узоков, Юнус Ражабий ёки Комилжон Отаниёзовдек бўлолмайди» деб бунга танкидий кўз билан карашлари мумкин. Аммо шуни хам унутмаслигимиз керакки, ТВ ёки давлат радиоларидан бериладиган эски ленталардаги кушикларни ёшларимиз эшитгилари келади ёки йўк. Вахоланки, худди шу кушиклар мусикалари ўзлари учун таниш бўлган иктидорли (айнан юкори махорат сохиби булган ёш ижрочилар назарда тутилмокда) замонавий кўшикчилар томонидан айтилса, уларда албатта кизикиш уйгонади. Шундан сўнггина, шу кўшикларнинг оригиналини излашга тушишади ва уларни севиб тингашлари, мусикачи ёшлар эса уларни ўрганишларига рагбат уйгониши мумкин. Шу йул билан бизнинг ота-боболаримиз мусикий мероси авлодлар калбидан чукуррок жой олади, деб хисоблаймиз.

 

Мен ўзимнинг фикримни, ўз карашим ва дидимни бошкаларга уктириш ниятида эмасман-у, лекин ростини айтганда, «Хажрингда догман»ни шу кушикнинг айнан оригинал ижрочиси Маъмуржон Узоковдан кўра Жахонгир Отажонов ижросида эшитаман. Холбуки, коллекциямда иккаласи хам бор. Агар мана шу эстрада хонандалари шу кўшикларни обдон ўрганиб, севиб куйлаб, биз мухлисларга такдим этмаганда, мен хам ўзимга ўхшаган бошка ёшлар каторида ушбу дурдонадан бунчалик завк олмаган бўлардим. Шунингдек, Нилуфар Рахматова ижросидаги «Ким десун», «Куйгай», «Тортадур», «Фаргона тонг отгунча» каби мумтоз кушикларни эшитаётиб, унинг мумтоз меросимиз устида канчалик каттик ишлагани, ўз олдига куйган вазифанинг аъло даражада устидан чикканлигининг кайта-кайта гувохи бўламиз. Кўшикчининг ёкимли, жарангдор овози, мусикачиларнинг бу мумтоз охангларни миллий ва замонавий чолгу асбобларида кай даражада усталик билан уйгунлаштириб ижро этганлари тахсинларга сазовордир. 

 

Бундан бир канча вакт аввал ёш эстрада хонандалари томонидан мумтоз кушикларни ижро этиш расм булган эди. Аммо кейинги пайтда бу тенденция унчалик кўзга ташланмай колди, чамамда.

 

 

 

Бебахо кулайлик, лекин... ёки кўл телефонингизни ўчириб кўя оласизми?

 

Замонавий тараккиёт кўрсаткичларидан бири коммуникация сохаси бўлиб колгани хеч кимга сир эмас. Эндиликда уйимиздаги, иш столимиздаги телефон тараккиёт шиддати талабларига жавоб беролмай колди. Шундай холатлар юз берадики, кайсидир масала юки муаммони ўша захотиёк, сира кечиктирмай хал этишга тўгри келади. Бирор ахборотни зудлик билан етказиш зарур бўлади. Ўзинг интик бўлиб кутаётган бир таниш овозни эшитганда-ку, бор дунёни унутиб, бутун вужудинг кулокка айланади. Мана шундай холатларда кўл телефонига тан бермасликнинг иложи йўк! Бундай бебахо мўъжизани яратган инсон акл-заковатига тасаннолар айтиб юборасан киши! Бирок хар кандай техник янгилик ва кулайлик кундалик турмушимизга кенг микёсларда кириб келар экан, унинг чексиз имкониятларидан катъий назар, инсоний ва миллий кадриятларимизга, оддий одоб меъёрларимизга путур етказиб кўймаслиги лозимлигини хам асло унутишга хаккимиз йўк.

 

Автоулов хайдаб бораётиб телефонда гаплашишга хавфсизлик нуктаи назаридан йўл кўймаслик чораларини жорий этиш энг тараккий этган мамлакатларда хам жиддий муаммога айланиб бормокда. Одоб, маданият нуктаи назаридан эса... Айрим манзараларни кўз ўнгимизга келтирайлик: уч-тўрт сухбатдош юзма-юз келиб, саломлашиб улгурмай, уларнинг бирортаси кулогига телефонни босиб гаплаша бошлайди... Аудиторияда ўтирган гох у, гох бу талабанинг “сотка”си сайрашдан чарчамайди... Хар лахзаси хисобли бўлган рахбар ходимнинг кабулига келган кишининг киссасидаги телефон тўсатдан бигиллаб колади, дард-хасратини достон килаётган жаноблари бу ёкда рахбарни куттириб кўйиб, телефон оркали бошка юмушларини битиришга тушиб кетади... Беш-ўн нафар мажлис катнашчиси мухим масала мухокамаси устида бош котиряпти, катнашчилардан иккитасининг бикинидаги телефон эса гингиллагани-гингиллаган. Буни мажлис ахлига бехурматлик деб биладиганлари хам йўк эмас, ундайларнинг хаёли “вибратор”нинг “дирр-дирр”ида... Кино, театр, концерт томошаларида-ку, асти кўяверасиз!... Ўзим гувохи бўлдим: мархумни сўнгги йўлга кузатиб, кабр тепасига якинлашиб бораётиб хам “мобиль” оркали хангамадан ўзини тия олмаётганларга нима дейсиз?! Нахотки, дарсда, мажлисда, овкатланиш пайтида, рахбарлар кабулида, оммавий томошалар чогида... кабристонда кўл телефонини вактинча ўчириб кўйиш учун оддийгина одобимиз, бир чимдимгина фаросатимиз етмаса?...

 

Ўзбекистонда мобиль телефондан фойдаланувчилар сони 2000 йилда бор-йўги 100 мингта бўлса, бу ракам ўтган йили 550 мингтага, хозирга келиб, 1 миллионга етай деб колди (шу кунларда ,бу ракамдан ошиб кетди ва бу вокеа етакчи уяли алока компаниялар томонидан алохида нишонланди хам - Оtabek). Бу суръат янада тезлашиб бориши тахсинга лойик, бирок... мисол тарикасида келтирилган нохуш манзаралардан хам кўз юма олмаймиз, аксинча, улар хусусида жиддий мулохаза килиб кўриш керакка ўхшаяпти. Токи, бемисл техник кулайлик атрофимиздагиларга беписандлик, эътиборсизлик, хатто тарбиясизлик воситасига айланиб, энг оддий, айни чогда юксак инсоний одоб талабларимизга путур етказиб кўймасин.

 

Хуршид Дўстмухаммад 

 

Халк сўзи, 2005 йил, 5 ноябр.   

 

 

КОРБОБОНИНГ ХУНОБИ ОШДИ....

 

Юртимизга янги 2006 йил кириб келди. Хамма ўтган 2005 йилни якун килиб, “Сихат-салоатлик йили” да нималарга эришди-ю, нималарга эришолмади… Шундай фикрларни хаёлидан ўтказиб турган кунларнинг бирида Корбобо тогдан эниб тушибди. У туманимиздаги (Сурхондарё вилоятининг Денов тумани назарда тутилмокда – Оtabek) коллежларнинг бирига ташриф буюрибди. Ана шунда...

 

Тошкентдек шахри азимдан келган текширувчилар коллеж талабаларининг ахволи анча танглиги хакида куйиб-пишиб гапираётган экан... Мехмонлар ишламай турган компьютерларни кўриб, ўкитувчиларга ўшкириб кетибди. Электр токи йўклигини шунча тушунтиришга харакат килишмасин, барибир уларни тинглашмабди...

 

-         Ўкув масканларида дарслар тугагунча электрни ўчирмаслик керак, деб каттик-каттик гапиришибди. Аммо, электр токининг эрталабдан то кечгача ўчириб кўйилишини пойтахтлик текширувчилар бошка-бошка коллеж ва ўкув масканларида бўлганларида тўлик англаб етишибди...

 

Тумандаги Денов тиббиёт коллежида мингдан зиёд мехнаткашлар фарзандлари тиббиёт илмини ўрганишаётир. Ўкиш бошланганданок ишни пахта даласидан бошлаган талабалар:

 

-         Энди пахта тугади, маза килиб ўкиймиз, - дейишувди...

 

Корбобо кўрдики, талабалар чучварани хом санашган экан... Хоналар коронгу, синфхонлар музхона, Япония гранти асосида келтирилган жихоз ва компьютерлар совук хоналарда, электрсиз, ишламай чанг босиб ётибди. Чиройли, талабалар ўкийдиган килиб курилган икки каватли биноларда на газ, на электр бор. Корбобо ачиниб: “Табиб табиб эмас, дард чеккан табиб”, деди-ю, бўлажак хамшира ва тиббиёт огалари бўйрак, оёк ва бошка шамоллаш касалликларини ўзларида “синашмок”чи эканлар-да, деди.

 

Корбобо йўл юрди, йўл юрса хам мўл юрди... Шахардаги Гафур Гулом номли 79-мактабнинг рўпарасидаги ўтиш йўлида ёш мактаб ўкувчилари гужгон бўлиб автомобил йўлидан ўтолмаётганликларини кўриб яна хуноби ошди. Чирок эрталабдан ўчган. Светофор ишламайди... Турнакатор машиналар эса бирови тўхтаб, болажонларнинг йўлдан ўтишига имконият яратиб беришни хаёлига хам келтирмайди. Сўнгра туман Халк таълими бўлимига карашли 74 минг 395 нафар ўкувчи таълим-тарбия оладиган мактаблардаги ахвол жуда ачинарли эканлигини кўрган Корбобо, тушдан кейн ўкиётган болалар совук, коронгу хоналарда харф тугул, хатто ўкув куролларини парталари устидан тополмай тимирскиланиб колаётганликларининг гувохи бўлди... Туман бўйича фалон пулга олиб келинган 36 мактабдаги компьютерлар курук “хўжа-кўрсин”га эканлигига ишонч хосил килди.

 

Корбобо зийрак экан... Республика бўйича Термиз - Тошкент трассаси бўйлаб йўл юришни лозим топди. Йўлда Самарканд вилоятлари туманлари, Жиззах вилояти Бахмал туманида электр энергиясининг кечаю

-кундуз борлигини кўриб хурсанд бўлди... Табиий газнинг йўклиги, электр энергиясидаги ўйинлар факатгина Сурхондарё вилоятида, колаверса Денов туманида жуда авжига чикканлигининг шохиди бўлди... Сўнгра туман электр тармогига кадам ранжида килди:

 

-         Нега туманда электр масаласи чаток? – савол берли мутасаддиларга.

-         Туманда карздорлик катта... – жавоб беришди улар.

-         Одамлар пул тўлашса керак? – сўради Корбобо.

-         Одамларнинг хаммасиям электр хакини тўлашмаяпти... Ўкитувчи, шифокор учун бюджетдан компенсация тўланмокда. Почтачи билан электр назоратчилари тугишган ака-укалардек нафакахўрларга пул бериш вактида, дарров электр хисоб китобини килишаётир. Кишлок ва махаллаларда электр назоратчилари тўп-тўп бўлиб имкон даражасида пул йигишаётир...

-         Унда нега карздорлик юкори дейсиз? – сўрайди Корбобо.

-         Ташкилотлар, корхоналар эвазига шундай бўляпти, ахолидан хам бир миллиарддан ошикрок карз бор...

 

Унда карздор фукаро ёки ташкилотгина электрдан махрум килинса бўлмайдими, хўлу-курукнинг баробар ёнгани нимаси? – куюнади Корбобо...

 

Ха, Денов тумани электрдан карийб 6 миллиард сўм карздор эмиш, шунча тўловлар-у, чекловлар уни камайтирмасмиш.

 

Корбобо дейди:

 

-         Йўк, 2006 йилда бу камчиликлар бархам топиши, ёш авлод шинам ва ёруг, иситилган хоналарда илм олиши, улар хам бошка вилоятлар одамлари катори мустакилликнинг ёруг кунларидан бахраманд бўлиши зарур...

 

Акс холда, “Сихат-саломатлик” йилининг узвий давоми бўлган “Хомийлар ва шифокорлар йили” да касал хам, касал бокувчи хам кўпаяди. Бу борада масъял ва мутасаддилар озгина инсоф ва диёнатни эсдан чикармасалар бўлгани... Корбобо янги йилда воханинг катор туманларини кезишни ният килди ва Деновдаги бу муаммога яна кайтишини айтди...

 

 

Корбобони окка кўчирувчилар:

 

Ш. Алиева, Н. Темиров,

Ўз. Журн. уюшм. аъзолари.     

 

“Чагониён” газетасидан (№1, 2006). 

 

Маколага шарх:

 

Маколада тилга олинган муаммолар менга жуда таниш.

Бундан икки йил илгари вилоятнинг Музрабод туманидаги кўзга кўринган ўкув масканларидан бири – 10-иктидорли болалар мактаб-интернати (http://muzrabot.freenet.uz) Интернет оркали таълим бўйича халкаро дастурда голибликни кўлга киритган, бундан мактаб жамоаси, айникса, ўкувчилар жуда хурсанд бўлишганди. Мактаб рахбариятининг саъй-харакатлари оркали шу пайтгача компьютерда ишлашни, инглиз тилини пухта эгаллаб бораётган ўгил-кизлар Интернет оркали ўз билимларини янада мустахкамлашлари, турли таълим лойихаларида иштирок этиши, хориждаги тенгдошлари билан алока ўрнатиб, дунёкарашларини кенгайтиришлари, ўкитувчилар эса касбий малакаларини ошириб, янги ўкитиш услубларини кўллаш имкониятлари кутилаётган эди. Аммо афсуслар бўлсинки, иситиш тизимининг йўклиги етмагандек (бошка кўплаб туманларда бўлгани сингари, машгулотлар совук хоналарда ўтказилади, устозлар ва ўкувчилар доим калин кийиниб юришга мажбур) тумандаги электр энергияси билан боглик муаммолар туфайли мактаб бу дастурда иштирок этиш имкониятидан махрум бўлди (бунинг устига телефон тармоги ўта ачинарли ахволда эди) ва унинг ўрнига вилоят марказига якин жойлашган бошка мактаб танланди. Аммо у ерда хам электр муаммоси ора-орада кўндаланг бўлиб турарди ва кўпинча Интернет маркази факат ярим кун давомида ишлар эди.

Термиз шахрида ахвол бирмунча яхши, лекин бу ернинг ўзида хам электр муаммоси бор – э/э кундузи ўртача 2 соатга ва тунда соат 1 дан 6 гача берилмайди. Асосий сабаб эса, макола муаллифлари кўрсатганларидек (шу ўринда бир кўшимча: хайриятки, мана январ ойининг ўрталаридан шахарда электр энергияси илгаригидан кўра яхширок етказиб турилибди - 22.02.2006).

Нима хам дердик, Корбобонинг ниятларига биз хам кўшилиб коламиз ва янги йилда бу муаммоларни хал килишнинг бирор усули топилар, деб умид киламиз.      

 

 

Хикматлар 

 

 

Хаётимиз – саёхат, гоя эса – йўлчи юлдуз. Йўлчи юлдуз бўлмаса, хаммаси тўхтайди-колади. Максад бой берилса, куч гўё мутлако бўлмагандек.

 

В. Гюго.

 

Принципсиз ва иродасиз киши компаси ва рули йўк кемага ўхшайди, у сал шамол ўзгариши билан йўналишини ўзгартираверади.

 

С. Смайлз

 

Кандай максад бўлишидан катъий назар, унга гоят жиддият билан интилиш ўша максадга эришиш йўлидаги ярим ютукдир.

 

В. Гумбольдт.