"Акс-Садо" (aks_sado) wrote,
"Акс-Садо"
aks_sado

Радиодаги бачканаликдан биргина лавха (ишонаверинг, улар куп...)

Агар Ўзбекистонда яшасангиз, "Замонамизнинг юнител отлук компануёси...."
деб бошланувчи хитобларни деярли хар куни эшитсангиз керак? Кизикчи Обид Асомовнинг Юнител компанияси билан хамкорлик килиши, ОАВ дан тез-тез чикиш килиб туришига албатта, каршилигим йук. Радио учун рекламанинг канчалик мухим эканлигини хам жуда яхши тушунаман. Аммо, шу радиони тинглайдиган халк экан, унга ёкадиган, меъдасига тегмайдиган эшиттиришлар килиш асосий вазифа эмасми? Агар шу нуктаи назардан карайдиган булсак, бир хил колипдаги одамларни хам кулдириш, хам товар/хизматни сотиб олишга каратилган рекламаларни меъёрида, кулокка ёкадиган килиб беришнинг иложи йукми? Бор, лекин бу нарсани килишмайди. Мен ўзим шахсан айнан ўша рекламани бир, икки, борингки уч марта кизикиш билан эшитганимдан сўнг энсамни котира бошлади. Бу роликни (айнан Юнител компаниясини реклама килиш бўйича факат биттагина, ўша иккита прогрессив "мавлоно"ларнинг диалоги ёзилган роликни) хар соатда бир неча маротаба айлантиришади ва бунда "бу реклама одамларни зериктириб кўймадимикан, балки бошка роликни бошкаси билан янгилармиз?" деган саволга жавоб излашмайди.
Бундан ташкари, О. Асомов ва унинг шогирдининг бу хангомасининг мазмунига эътибор килинг. Бу, ахир, ўз тарихимиз, миллий анъаналаримиз устидан муттасил кулишнинг ўзи эмасми?!
Аслида-ку, "Водий садоси" радиоси мухлиси эмасман, лекин маршрутли таксида ёки ошхонада, умуман жамоат жойларида барибир шу ёкимсиз нарсаларни эшитишга тўгри келади ва шу хакда мулохаза юритишга мажбур бўласиз. Ўйлайманки, бу каби муаммоларни бир мени безовта килмаса керак.
Tags: Интернет ва ОАВ
Subscribe
  • Post a new comment

    Error

    default userpic
    When you submit the form an invisible reCAPTCHA check will be performed.
    You must follow the Privacy Policy and Google Terms of use.
  • 0 comments