"Акс-Садо" (aks_sado) wrote,
"Акс-Садо"
aks_sado

Бухоро музей-кўрикхонасининг хорижий хамкорлари сони ортиб бормокда


Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-кўрикхонаси коллекциясида нафакат ўлкамиз, балки бутун бизнинг минтақамиз кадимги ва якин ўтмишига оид 115 минг ноёб экспонат мавжуд.

Музей ходимлари бу даргох фондини яхширок ўрганиш учун  бошка тадбирлар каторида, хорижий хамкорлар билан хам якин алокададирлар. Мисол учун, музей Япониянинг Киото университети кошидаги жахон тилларини ўрганиш бўйича Халкаро институт билан битим имзолаган.

-          Хорижий хамкорларимиз сони тобора ортиб бормокда, - дейди музей-кўрикхона директори муовини Карим Рустамов. – Бундан икки йил мукаддам немис шаркшунослари билан бирга музей фондида сакланиб келаётган кўлёзма коллекциясини ўрганиб чикдик, шу иш асосида каталоглар тайёрладик.  Санкт-Петербург археологлари билан хамкорлигимиз давом этиб келаяпти. Италян археологлари Варахшадан топилган ашёларни ўрганишда кўмаклашмокдалар.

Бундай хамкорлик дунёнинг кадимий цивилизация ўчокларидан бири бўлган Бухоро вохаси ва унга ёндош худудларнинг тарихи бўйича янгидан-янги маълумотларни аниклашда кўл келади.

Э. Ёдгоров, УзА.



Ўтмишимизни ўрганишимизда хорижий хамкорлар билан ишлаш, албатта катта самара беради. Айникса, юртимизнинг кўпгина бурчакларида Япония, Франция, Германия, Чехия, Италия, АКШ, Россия каби мамлакатлар археолог олимлари иў олиб бормокдалар. Ёши 80 дан ошиб колган япониялик олим, Сока университети профессори Кюдзо Като хали-хануз юртимизга хар йили келиб, изланишлар олиб бораётир. Бу хизматлари учун давлатимизнинг юксак "Дўстлик" ордени билан мукофотланди, Сурхондарёнинг фахрий фукароси бўлди. Унинг юртимиз тарихини ўрганиш, уни дунёда йтаргиб килиш, япон ва ўзбек халклари ўртасидаги алокаларни мустахкамлаг борасидаги хизматларини айтаверсангиз тугамайди. Бундай кишилар кўпаяверсин. 
Лекин илмий хамкорлик ишларимизда бир холат кишини ўйлантиради. Археологик тадкикотлар хам аксар холатларда хамкорларимиз маблагларига амалга оширилади. Бизнинг ўзимизнинг ота-боболаримиз ёзиб колдирган бебахо асарларни бизга немис ва бошка гарб олимлари ўкиб бермокдалар... Тугри, биз совет тузуми даврида кадимги кўлёзмаларни, араб тилини мукаммал ўрганиш имконияти бизда гоят чекланган эди, хукумат бундан манфаатдор эмас эди. Билъакс, халкларнинг ўзлигини англашга бўлган хар кандай интилиш йўлида кўрлаб говлар мавжуд бўлган. Энди эса, Оллохга хамду-санолар бўлсин, бундай кишанлардан кутулган пайтимизда ўтказиб юборилган вакт, йўкотишларни тўгри англаб, боболаримиз меросини ўрганиш ишига махкам бел боглашимиз, келажакда эса хориж олимларининг ёрдамларига мухтож бўлмаслигимиз керак бўлади. 

 

Subscribe
  • Post a new comment

    Error

    default userpic
    When you submit the form an invisible reCAPTCHA check will be performed.
    You must follow the Privacy Policy and Google Terms of use.
  • 0 comments