"Акс-Садо" (aks_sado) wrote,
"Акс-Садо"
aks_sado

Обид Асомов ўйлаб гапира оладими?

      Кизикчилик – ўта кадимий ва эл севган санъат эканлигини хамма яхши билади. Шунинг учун хам тўю тантаналар, улфатлар даврасини кизикчилар иштирокисиз ва уларнинг ичакузди хангомаларисиз тасаввур этиш кийин. Айникса азал-азалдан, кон-конидан хазил-мутоибага, аскияга ўч ўзбекнинг бирорта даврасини шу санъат вакилларидан кимдир маромига етказиб киздириб бермаса, бу давра худди чала пишган ош егандек кўнгли жойига тушмай таркалади. Шухрати оламга кетган кулгу даргалари Сойиб Хўжаев, Гани Аъзамов ва яна ўнлаб номдор санъаткорларимиз ўзбек кизикчилигининг бетакрор мактабини яратдилар. Эргаш Каримов, Роза Каримова, Хожибой Тожибоев, Мирза Холметов ва бошкалар улар изидан бориб Элга самиммий кулгу улашган уста санъаткорлардир. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов хам ўзининг хажвчилик махорати билан эл-юртда обрў козонган кизикчилардан бири. У иштирок этган давраларда, концертларда гулдурос карсаклар, ках-кахалар тез-тез янграб туради. Булар шу санъаткорниинг махоратига элнинг берган муносиб бахоси, унга кўрсатган хурмати белгиси, албатта. 



Хар кандай касб эгаси, у мансабию даражасидан катъий назар ўзига шу мартабаларни ато этгани учун аввало Оллохга, сўнг эл-юртга шукр килиши лозим деб ўйлайман.  Эл эса катта. Лекин эл деб аталувчи буюк кучни ташкил этмиш – одамлар эса хар хил. Улар ўз бўй-басти, жуссаси, ёши, касб-кори, феъл-атвори, диди ва кўнгли, сихат-саломатлиги билан бир-бирларига сира ўхшамайдилар. Шундай бўлса-да, уларнинг санъатга бўлган ихлослари карийб бирдек баланд. Буни чикимдор бўлиб, вакт сарфлаб концертга, сайилга келган томошабинларни кузатиб билса хам бўлади. Айникса шу концерт ёки томоша телевидение оркали намойиш этилганда экранга тикилиб ўтирган коракўзларнинг хилма-хиллиги минг чандон ортиб кетишини бир тасаввур килинг-а! Бас шундай экан, сахнадан туриб ёки экран оркали айтиладиган хар бир сўзнинг, килинадиган хар  бир харакатнинг маъноси накадар ахамиятга эга эканини, уларга одамлар катта эътибор беришлари турган гаплигини хам унутмаслик жоиз бўлса керак.

Камина асл муддаога ўтишдан олдин “мукаддима”ни бунчалик узок давом эттирганим учун сиз – хурматли муштарийдан узр сўрайман. Наилож. Телевидение оркали кўрсатилган бир концертга ўз муносабатимни билдириш учун шундай йўл тутишимга тўгри келди. Худди томдан тараша тушгандек “ўшанда шундок-шундок бўлди, нега ундок килди”, деб кўяколсам хеч кўнглим жойига тушмайдигандай, гапим ичимда колиб кетадигандай туюлди.

Хуллас, энди муддаога ўтай.

                      Шу йили, апрел ойининг 13-санасида “Ўзбекистон” телеканали Тошкент давлат циркида бўлган бир концертни намойиш этди. Унда республикамизнинг таникли санъаткорларидан анчаси иштирок этган экан. Навбат Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таникли кизикчи Обид Асомовга берилди. У аренада (сахна театрда бўлиши боис циркдаги томоша жойини ўз номи билан атадик - Д. Г.) пайдо бўлиши билан ўз чикишини галати “аския” билан бошлади:

- Мана, хохланг олдимиздан кўринг, хохланг оркамиздан, - дея ўзи хандон отиб кулди. Унга биров”эргашди”, биров “тавба” деди. Тумонат одамни ўзига каратиб турган кизикчи янада илхомланди шекилли, бирданига японларга хавас килиб колди:

- Бўйимиз - 150 сантиметр. Лекин бу япониялик бўлишимиз учун баландлик килади. Бўйимиздан озрок киркинг. Хеч бўлмаса 20 сантиметр. Мусулмончасига (?!).

Буниси хам ўтди. Яна биров кулди, кимдир ёка ушлади.

Обид Асомов жўшгандан жўшаверди. Кўшикчиларни хажв остига олишни бошлади. Иктидорли хонанда Сарвара Одилхўжаева нишонга олинди. Унинг “Айб  мендами, айб сендами энди ёр” мисралик дард ва изтиробга тўла  кўшиги бор. Бу кўшикни хонанда жуда ўрнига кўйиб айтади. Шунинг учун хам уни шундайига, эрмак ўрнида эшитиб бўлмайди. У фарзандсизлик догида коврилган, ўз жуфти-халолига содик аёлнинг кўнгил фарёди. Обид Асомов ўзича “донолик” килди, кўшик кахрамони бўлган мушфик аёлга “йўл” кўрсатди:

- Хой баракат топгур. Нега жар соласан? Даволан, дўхтирга бор,” – деди. 

Шунда мен кизикчига койил колгандай бўлдим. Кайси жихатдан денг? Обид Асомовда дард йўк, ташвиш йўк эканда. Багри бутун одам эканда, деб ўйладим. Илохим шундай бўлсин. Хар бандасини гамдан, дарддан Яратганнинг ўзи асрасин.

Лекин шу жихатдан унга койил колишим хам ноўриндек туюлди менга. Ахир “дарди, гам-ташвиши йўк” кизикчи ўзининг хозирги харакати билан тирнокка зор бўлганча какшаб юрган канчадан-канча одамнинг кўнгил ярасига туз сепмади дейсиз. Ахир “Кўшнинг кўр бўлса бир кўзингни кисиб юр” деган накл бор-ку. Бу билан доно халкимиз “бойлигинг хар канча ошиб-тошиб кетсада, атрофингда мухтожлар борлигини унутма. Кўнглинг хар жихатдан тинч бўлсада ёнгинангда хаста диллар турган бўлиши мумкинлигини эсингда тут, уларни огринтириб кўйма,” демокчи эмасми?

“Ўйнаб гапирсанг хам ўйлаб гапир,” – дегани-чи?

Нима энди айримларга колса, шоирлар дардли байтлар ёзишмасину, кир ювиш кукунларини, кахвани, аллакайси алока компаниясининг хизматлари афзаллигини мадх этувчи касидалар ёзишсину, кўшикчилар бошка мавзуларни йигиштириб кўйиб, эртаю кеч шу касидаларни кўшик килиб куйлашсинми? Бу кўргулик хаёт хакикатига тўгри келармикан? Бунга хурматли кизикчи О. Асомов нима деб жавоб бераркан?  

 

 

Даврон    ГУЛОМОВ,

журналист.

 

Мабодо ушбу маколани мухтарам О. Асомов ўкиб колса ўйламасинки, муаллиф хам кийналганлардан экан-да, деб. Йўк , Яратганнинг берганига минг катла шукур, ували-жувалиман. Эртаю кеч Оллохдан болаларимга бахт-саодат тилаб яшайман. Лекин шохига урса туёги зиркирайди, деганларидек, эл деб аталмиш улкан оиланинг тенг хукукли аъзоси бўлганим учун унинг кувончию ташвишига хам бошка юртдошларим катори тенг шерикман. Шу боис айрим кўнгли ўксик юртдошларимга карата ўйнаб отилган фаросатсизлик тошининг аччик шамоли менга хам тегиб ўтгандай бўлди.

     Камина юкорирокда бир мисрасини келтирган кўшикнинг куйидаги сатрлари мазмунига бир эътибор беринг-а:

 

   

Кўрмай яшаб кетганлар бор бахтиёр,

  Билмай яшаб кетганлар бор бахтиёр.

     Биз сен билан кўл ушлашиб юргандик,

   Айб мендами, айб сендами, энди ёр...

 

   Нетай,  шундай кенг дунёга сигмасам,

                                               Боламга деб ўйинчоклар йигмасам.

                                               Тушларимда алла айтиб йигласам,

                                               Айб мендами, айб сендами, энди ёр…

 

     Ха, тушларида алла айтиб йиглаган аёллар канча. Уларнинг кабогига караб дардини ичига ютиб яшаётган эркаклар озми?

Tags: Жамият хаёти, Маданият ва санъат
Subscribe
  • Post a new comment

    Error

    default userpic
    When you submit the form an invisible reCAPTCHA check will be performed.
    You must follow the Privacy Policy and Google Terms of use.
  • 7 comments